2021-04-13 15:55:50 |
Просмотров: 9299
Мақсади: қишлоқ аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий турмуш фаровонлигини яхшилаш, эҳтиёжларини баҳолаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш учун инклюзив ёндашувларни жорий қилишда маҳаллий ҳокимликларга кўмаклашиш
Амалга ошириш муддати: 2021 йил апрель – 2022 йил октябрь
Кутилаётган натижалар:
- Андижон, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг 6 та чекка туман ҳамда 12 та маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)да яшовчи аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш;
- Танлаб олинган ҳудудлардаги 350 та эҳтиёжманд оилага бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;
- Танлаб олинган ҳудудлардаги кичик инфратузилмани тиклаш (электр трансформаторини, сим ёғоч устунларни янгилаш, ички йўллар, кичик кўприкларни таъмирлаш ва бошқа);
- Танлаб олинган ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларини "COVID-19 тўплам" (кислород концентраторлари, импульс оксиметрлари, тиббий ҳимоя воситалари ва бошқа)лар билан таъминлаш.
Нима иш қилинди?
- Ўзбекистоннинг учта вилоятидаги 6 та туман ва 12 та МФЙда эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилди ва кичик инфратузилма муаммолари аниқланди;
- 350 та эҳтиёжманд оилага моддий ёрдам тариқасида пул маблағлари тарқатилди.
- Хусусан, Андижон вилояти Хонобод шаҳридаги “Истиқлол” ва “Навоий”, Жалақудуқ туманидаги “Намуна” ва “Ғалаба” МФЙларида яшовчи жами 117 та; Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги “Юқори Жўш” ва “Тоз”, Пахтачи туманидаги “Гулобод” ва “Дўнг” МФЙларида яшовчи жами 115 та; Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги "Қоратепа" ва "Сарой", Чироқчи туманидаги "Торжилға" ва "Эски Анҳор" МФЙларида яшовчи 118 та эҳтиёжманд оила вакиллари ёрдам олди.
- 12 та чекка маҳалладаги тиббиёт муассасаларига зарур тиббий буюмлар олиб берилди;
- 12 та чекка маҳалланинг инфратузилмавий масалаларини ҳал қилишга кўмак берилмоқда.
Лойиҳа Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамда “Тараққиёт” аҳоли турмуш тарзини ривожлантиришга кўмаклашиш маркази томонидан амалга оширилмоқда.