@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

«Юксалиш» ҳаракати янги жамоа аъзосини қидирмоқда!

 2026-09-16 10:51:53   |     Просмотров: 1402

Жамоатчилик билан очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш, Ҳаракат фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва рақамли платформаларда кенг ёритиш мақсадида Матбуот хизмати рахбари лавозимига номзодларни таклиф этамиз.

Асосий вазифалар:

· «Юксалиш» ҳаракати фаолияти, лойиҳалари ва ташаббусларини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш;

· Янгиликлар, пресс-релизлар, ахборот ва таҳлилий материаллар, ижтимоий тармоқ постлари ҳамда бошқа медиа контентларни тайёрлаш;

· Журналистлар ва ОАВ вакиллари билан доимий ҳамкорлик қилиш, медиа сўровларини мувофиқлаштириш;

· Матбуот анжуманлари, брифинглар, интервьюлар, тадбирлар ва бошқа медиа тадбирларини ташкил этишда иштирок этиш;

· Ижтимоий тармоқлар ва ОАВдаги «Юксалиш» ҳаракати ҳақидаги ахборотларни мониторинг қилиш ҳамда медиа фаолликни ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Талаблар:

· Олий маълумот (журналистика, PR, коммуникация, филология ёки ижтимоий фанлар йўналишида афзал);

· Матбуот хизмати, журналистика, PR ёки медиа соҳасида камида 1–3 йиллик иш тажрибаси;

· Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш (инглиз тилини билиш — катта устунлик);

· Янгилик ва ахборот материалларини тезкор, саводли ва тушунарли тарзда тайёрлаш кўникмаси;

· ОАВ ва журналистлар билан самарали мулоқот ўрнатиш, музокара олиб бориш ва жамоатчилик билан ишлаш қобилияти;

· Ижтимоий тармоқлар ва замонавий медиа форматларини яхши тушуниш;

· Ташаббускорлик, масъулият, креатив фикрлаш ва жамоада ишлаш қобилияти.

Биз нималарни таклиф қиламиз:

· Профессионал ривожланиш ва медиа соҳасида кенг кўламли тажриба орттириш имконияти;

· Турли давлат ва жамоат ташкилотлари, ОАВ ҳамда экспертлар билан профессионал алоқалар ўрнатиш имконияти;

· Рақобатбардош ойлик маош ва қулай офис шароити.

Қандай мурожаат қилиш мумкин?

Батафсил маълумот: yuksalish.org

Резюмеингизни info@yuksalish.org электрон почта манзилига ёки https://t.me/yuksalish_matbuot_xizmati Telegram манзилига юборишингиз мумкин.