@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Ҳаёт улаш” лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида янги сув таъминоти лойиҳасига старт берилди

 2026-08-18 18:18:39   |     Просмотров: 1082

2026-йил 18-август куни Тошкент шаҳрида “Юксалиш” ҳаракати ва Корея Республикасининг “Гоод Неигҳборс” халқаро ташкилоти ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Қашқадарё вилоятининг олис ва чекка ҳудудларида ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган янги лойиҳага расмий старт берилди.

Мазкур ташаббус “Юксалиш” ҳаракатининг “Ҳаёт улаш” лойиҳаси доирасида амалга оширилади. Унинг асосий мақсади ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар мавжуд ҳудудларда замонавий сув инфратузилмасини яратиш, аҳолининг сифатли ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда турмуш шароитини яхшилашдан иборат.

Лойиҳа “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган сув инфратузилмасини яхшилаш ва 2030-йилгача ичимлик суви хизматларидан доимий фойдаланиш имкониятига эга аҳоли улушини ошириш бўйича устувор вазифаларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

“Юксалиш” ҳаракати ва “Гоод Неигҳборс” халқаро ташкилоти ўртасида истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича имзоланган Меморандум доирасида ташкил этилган тадбирда икки томон вакиллари янги ташаббуснинг мақсад ва вазифалари, ҳудудлардаги мавжуд эҳтиёжлар ҳамда амалга ошириладиган қурилиш ва инфратузилма ишлари юзасидан фикр алмашди.

Тадбирда “Юксалиш” ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов ҳамда “Гоод Неигҳборс”нинг Покистон ва Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Бюнг-Сун Парк ҳамкорликнинг аҳамияти ва лойиҳанинг аҳоли ҳаётига кутилаётган таъсири ҳақида сўз юритди. Шунингдек, “Ҳаёт улаш” лойиҳаси доирасида аввал амалга оширилган ишлар ва янги босқичнинг асосий йўналишлари ҳақида видеоролик ҳамда тақдимот намойиш этилди.

Янги лойиҳа доирасида Қашқадарё вилоятининг Яккабогъ, Нишон ва Ғузор туманлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманидаги сув таъминоти муаммоли ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш режалаштирилган.

Хусусан, Яккабогъ туманидаги “Қишлиқ” МФЙда 6 125 нафар аҳоли учун артезиан қудуқ қазиш, насос ва зарур қувурларни ўрнатиш ишлари амалга оширилади. Мазкур йўналишга 330 млн сўм маблагъ ажратилиши кўзда тутилган. Нишон туманидаги “Самарқанд” МФЙда 650 нафар аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 2 километр узунликдаги янги сув қувури тортилади. Ушбу ишлар учун 100 млн сўм маблагъ йўналтирилади. Ғузор туманидаги “Эшонқудуқ” МФЙда 4 052 нафар аҳоли, шунингдек, ҳудуддаги таълим муассасаларининг сув таъминотини яхшилаш мақсадида қудуқ қазиш, насос ва сувни тозалаш ускуналарини ўрнатиш режалаштирилган. Мазкур обект учун 330 млн сўм маблагъ ажратилади. Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидаги “Тағ Жап” ОФЙда эса 544 нафар аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, 100–120 метр чуқурликдаги қудуқ қазиш ва 10 метр баландликдаги сув минорасини қуриш режалаштирилган. Ушбу ишларнинг қиймати 299,7 млн сўмни ташкил этади.

Умуман, мазкур тўртта ҳудудда амалга ошириладиган лойиҳа натижасида 11 минг нафардан зиёд аҳолининг, шунингдек, таълим муассасаларининг тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш кўзда тутилмоқда.

Лойиҳа 8 ой давомида амалга оширилади. Қурилиш-монтаж ишлари, сувни филтрлаш тизимларини ўрнатиш ва обектларни фойдаланишга топшириш жараёнларини 2027-йил феврал ойида якунлаш режалаштирилган.

Тадбир доирасида томонлар лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкорлик келишувларини мустаҳкамлаб, унга расман старт берди. Шунингдек, лойиҳа иштирокчилари ҳудудларда ишларни сифатли ва белгиланган муддатларда ташкил этиш, техник жараёнларни мувофиқлаштириш ҳамда натижадорликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.

Маълумот учун, 2023–2025-йилларда “Ҳаёт улаш” лойиҳаси доирасида 4 млрд 819 млн сўм хайрия маблағлари жалб этилиб, Хоразм, Сурхондарё, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги 10 та маҳалла ва ижтимоий обектларда қудуқлар ишга туширилган, ички сув тармоқлари янгиланган ҳамда филтрлаш иншоотлари барпо этилган. Натижада 25 минг нафардан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланган.

“Ҳаёт улаш” лойиҳаси орқали сув таъминотида муаммолар мавжуд ҳудудларга давлат, фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ҳамкорлар ва ижтимоий масъулиятли бизнес вакилларининг эътиборини жалб этиш, шунингдек, аҳоли ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган амалий ечимларни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.

“Юксалиш” ҳаракати матбуот хизмати