@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Юксалиш” ҳаракати янги жамоа аъзоларини чорлайди!

 2026-08-11 18:43:37   |     Просмотров: 1587

Ўзбекистон келажагини бунёд этиш, жамият тараққиётига ўз ҳиссангизни қўшиш ва профессионал жамоада фаолият юритишни истайсизми?

“Юксалиш” ҳаракати ўз жамоасини кенгайтирмоқда ва малакали, ташаббускор, масъулиятли мутахассисларни ҳамкорликка чорламоқда.

Айни пайтда Ҳаракат қуйидаги 3 та бўш иш ўрни учун очиқ танлов эълон қилади.

Иш жойи: Тошкент шаҳри.

1. Ҳаракат аъзолари билан ишлаш ва тадбиркорлар билан мулоқот бўлими мутахассиси

Мазкур лавозим Ҳаракат аъзолари, ҳудудий бўлинмалар, тадбиркорлар ва бизнес ҳамжамиятлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда янги ташаббусларни ривожлантиришга қаратилган.

Асосий вазифалар:

  • Ҳаракат аъзолари ва ҳудудий бўлинмалар билан доимий ва самарали алоқаларни йўлга қўйиш;
  • уларнинг ташаббуслари, таклифлари ва эҳтиёжларини ўрганиш;
  • тадбиркорлар, бизнес ҳамжамиятлари ҳамда инвесторлар билан мулоқот майдонларини кенгайтириш;
  • бизнес вакилларининг муаммо ва таклифларини ўрганиш;
  • учрашувлар, давра суҳбатлари ва бошқа мулоқот тадбирларини ташкил этишда иштирок этиш;
  • ҳамкор ташкилотлар билан қўшма лойиҳа ва ташаббусларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
  • бўлим фаолияти бўйича зарур таҳлилий ва ташкилий материалларни тайёрлаш.

Номзодга қўйиладиган талаблар:

  • тегишли йўналишда олий маълумот;
  • шу ёки яқин соҳада 1–3 йиллик иш тажрибаси;
  • кучли коммуникация ва музокара олиб бориш кўникмалари;
  • турли ташкилот ва гуруҳлар билан самарали ишлаш қобилияти;
  • ташаббускорлик, масъулият ва жамоада ишлаш кўникмаси;
  • ўзбек тилида саводли ёзиш ва равон мулоқот қила олиш.

2. Молия ва бухгалтерия мутахассиси

Мазкур мутахассис Ҳаракатнинг молиявий фаолиятини самарали ташкил этиш, бюджет маблағларини режалаштириш ва назорат қилиш, молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда бухгалтерия жараёнларини юритишда иштирок этади.

Асосий вазифалар:

  • ташкилот бюджетини шакллантириш, режалаштириш ва ижросини назорат қилиш;
  • молиявий ҳисоботлар, таҳлилий маълумотлар ва прогнозларни тайёрлаш;
  • даромад ва харажатлар ҳисобини юритиш;
  • банк операциялари билан ишлаш;
  • солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
  • бирламчи молиявий ва бухгалтерия ҳужжатларини расмийлаштириш;
  • молиявий ҳужжатларнинг тўғри юритилиши ва сақланишини таъминлаш;
  • ташкилотнинг молиявий фаолияти бўйича зарур маълумотларни тайёрлаш.

Номзодга қўйиладиган талаблар:

  • молия, иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби ёки тегишли йўналишда олий маълумот;
  • камида 2–3 йиллик амалий иш тажрибаси;
  • бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот юритиш бўйича билим;
  • 1С ва Миcрософт Эхcел дастурларида юқори даражада ишлай олиш;
  • молиявий ҳужжатлар билан аниқ ва масъулиятли ишлаш;
  • таҳлилий фикрлаш ва рақамлар билан ишлаш кўникмаси;
  • амалдаги молия ва солиқ тартиб-таомилларидан хабардор бўлиш.

3. Халқаро бўлим мутахассиси

Ушбу лавозим Ҳаракатнинг халқаро алоқаларини ривожлантириш, хорижий ҳамкорлар ва донор ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳалар ҳамда халқаро тадбирларни ташкил этишга қаратилган.

Асосий вазифалар:

  • халқаро ташкилотлар, донорлар, дипломатик ваколатхоналар ва хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни ривожлантириш;
  • истиқболли халқаро ҳамкорлик йўналишларини аниқлаш;
  • қўшма лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқиш жараёнида иштирок этиш;
  • халқаро учрашувлар, конференсиялар, форумлар ва бошқа тадбирларни тайёрлаш;
  • хорижий ҳамкорлар билан ёзишмалар олиб бориш;
  • халқаро грантлар ва лойиҳалар бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш;
  • учрашувлар учун ахборот-таҳлилий материаллар ва маълумотномалар тайёрлаш;
  • халқаро ҳамкорликка оид лойиҳалар ижросини мувофиқлаштириш.

Номзодга қўйиладиган талаблар:

  • халқаро муносабатлар ёки тегишли йўналишда олий маълумот;
  • шу ёки яқин соҳада 1–3 йиллик иш тажрибаси;
  • ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал билиш;
  • расмий ёзишмалар ва ҳужжатлар билан ишлаш кўникмаси;
  • халқаро ҳамкорлар билан профессионал мулоқот олиб бориш қобилияти;
  • таҳлилий фикрлаш, ташаббускорлик ва масъулият;
  • жамоада ҳамда мустақил ишлай олиш кўникмаси.

Биз нималарни таклиф қиламиз?

“Юксалиш” ҳаракати ўз ходимлари учун профессионал ривожланиш, янги билим ва тажриба орттириш ҳамда жамият учун аҳамиятли ташаббусларда бевосита иштирок этиш имкониятини яратади.

Танловдан муваффақиятли ўтган номзодларга:

  • барқарор ва рақобатбардош иш ҳақи;
  • Тошкент шаҳридаги қулай ва замонавий офисда ишлаш имконияти;
  • профессионал ривожланиш ва малака ошириш учун шароит;
  • мамлакат миқёсидаги ижтимоий лойиҳаларда иштирок этиш;
  • давлат, фуқаролик жамияти, бизнес ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорлик қилиш;
  • халқаро майдонда тажриба орттириш имконияти таклиф этилади.

Танловда қандай иштирок этиш мумкин?

Вакансиялардан бирига қизиқсангиз, ўз резюмеингизни @юксалиш_ҳаракати Телеграм манзилига ёки инфо@юксалиш.орг   электрон почта манзилига юборинг.

Электрон почта орқали мурожаат қилганда, хатнинг мавзу қисмида ариза топшираётган лавозимингиз номини кўрсатишингизни сўраймиз.

Номзодлар тақдим этган ҳужжатлар ўрганиб чиқилади ва дастлабки танловдан муваффақиятли ўтган талабгорлар суҳбатга таклиф этилади.

Ўзбекистон тараққиётига ўз билим ва тажрибангиз билан ҳисса қўшишни истасангиз, “Юксалиш” жамоасига қўшилинг!