@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Юксалиш” ҳаракати Осиё-Тинч океани минтақавий Ривожланиш бўйича сиёсий мулоқот форумида иштирок этмоқда

 2026-06-03 16:49:22   |     Просмотров: 969

2–3 июнь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Осиё-Тинч океани минтақавий Ривожланиш бўйича сиёсий мулоқот форуми боълиб оътмоқда. Унда Европа Иттифоқи институтлари, халқаро молия ташкилотлари, фуқаролик жамияти тармоқлари, маҳаллий ҳокимиятлар ассоциациялари ҳамда глобал даражадаги ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Учрашув “Умумий фаровонлик ёълида минтақавий ҳамкорлик: Осиё ва Тинч океани минтақасида яшил трансформация ҳамда иқлимга чидамлиликни кенгайтириш” мавзусида оътказилиб, унда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, яшил трансформацияни жадаллаштириш ҳамда Осиё-Тинч океани минтақасида иқлим барқарорлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Мазкур учрашув Европа Комиссияси томонидан қўллаб-қувватланадиган “Policy Forum on Development” платформаси доирасида ташкил этилмоқда. Ушбу платфрома 2013 йилда фуқаролик жамияти ташкилотлари ва маҳаллий ҳокимиятлар ассоциациялари билан Европа Иттифоқи институтлари ўртасида мунтазам сиёсий мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган.

Учрашув  доирасида Европа Иттифоқининг Глобал Гатеwай ташаббуси, қайта тикланувчи энергия, шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида иқлимга чидамлиликни ошириш, маҳаллий ҳамжамиятлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ривожланиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

Ушбу нуфузли минтақавий мулоқотда “Юксалиш” ҳаракатининг иштироки Ўзбекистон фуқаролик жамияти институтларининг халқаро жараёнларга фаол жалб этилаётганини, мамлакатимиз тажрибасига бўлган қизиқиш ортиб бораётганини ҳамда миллий фуқаролик жамияти вакилларининг глобал ва минтақавий кун тартибидаги муҳокамаларда ўз ўрнига эга бўлаётганини кўрсатади.

“Юксалиш” ҳаракати матбуот хизмати