@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Бир миллион дарахт” акцияси: 2026-йил баҳорги мавсум натижалари

 2026-05-19 12:36:16   |     Просмотров: 1155

“Юксалиш” ҳаракати томонидан 2019-йилдан буён амалга ошириб келинаётган “Бир миллион дарахт” қўшма эко-акцияси доирасида мамлакат бўйлаб экологик муҳитни яхшилаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва жамиятда табиатга масъулиятли муносабатни шакллантириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. 2019-йил 24-октябрда бошланган ташаббус доирасида бугунга қадар 5 миллиондан ортиқ дарахт ва буталар экилди.

Акциянинг муҳим жиҳати шундаки, кўчатлар шунчаки экиб кетилмайди. Улар ҳудудларнинг иқлимий хусусиятлари ва кейинги парвариш имкониятлари инобатга олинган ҳолда, мактаблар, маҳаллалар, хиёбонлар, таълим муассасалари ҳамда доимий парвариш таъминланадиган бошқа ҳудудларга экилмоқда.

2026-йил баҳорги мавсумида акция доирасида яна 2 200 туп дарахт экилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари давом эттирилди. Акция доирасида дарахт турлари ҳудудларнинг иқлимий ва географик хусусиятларидан келиб чиқиб танланмоқда.

 “Бир миллион дарахт” акцияси бугун кенг жамоатчиликни экологик ташаббуслар атрофида бирлаштираётган амалий платформага айланди. Унда давлат ва хусусий сектор, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ёшлар, экологик бирлашмалар ҳамда фаол фуқаролар иштирок этиб келмоқда. Мазкур ташаббус ҳар йили изчил давом эттирилиб, мамлакатда яшил маконни кенгайтириш ва экологик маданиятни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

“Юксалиш” ҳаракати матбуот хизмати