@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Юксалиш” ҳаракати ва Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

 2026-04-09 14:46:08   |     Просмотров: 1189

2026 йил 8 апрел куни бўлиб ўтган тадбир давомида “Юксалиш” ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси қўмита раиси Бобур Бекмуродов ва Green University ректори Бахтиёр Пўлатов маросим иштирокчиларига ўрнатилган ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирдилар.

Бобур Бекмуродов экология соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ҳамда барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ҳамкорликнинг муҳимлигини қайд этди.

Бахтиёр Пўлатов эса ўз нутқида экологик барқарорлик, иқлим ўзгаришига мослашиш ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг аҳамиятини таъкидлади.

Тадбир якунида икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат экология, иқлим ўзгариши, илмий тадқиқотлар, таълим ва жамоатчилик билан ишлаш йўналишларида ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

“Юксалиш” ҳаракати матбуот хизмати