Юриспруденсия соҳасида тажрибага эга экспертлар диққатига!
Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда молиялаштирилаётган, Конрад Аденауер жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, миллий ҳамкор — “Юксалиш” ҳаракати билан амалга оширилаётган "Ўзбекистонда инклюзив жамоатчилик тараққиёти учун фуқаролик жамияти имкониятларини кенгайтириш" лойиҳасининг 5-фаолияти (Университет ва техникумлардаги юридик клиникалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш) доирасида Юридик клиникаларда ишни ташкил қилиш бўйича Катта эксперт қидирилмоқда.
Лавозим тури: Келишув асосида (экспертлик куни)
Иш жойи: Тошкент шаҳри (Мақсадли ҳудудларга хизмат сафарлари кўзда тутилган)
Давомийлиги: 2026-йил апрел ойидан декабр ойи якунига қадар
Лойиҳа ҳақида қисқача: лойиҳа Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳиятини ошириш ва ижтимоий тараққиётда инклузивликни таъминлашга қаратилган.
Номзодга қўйиладиган талаблар ва унинг асосий вазифалари ҳақида батафсил маълумот ушбу ҳаволада келтирилган.
Ариза топшириш тартиби: Қизиқиш билдирган номзодлардан ўзларининг резюмеларини (CВ) ва ушбу лавозимга нима учун муносиб эканликлари баён этилган қисқача мотивацион хатни info@yuksalish.org ёки lutfiddinov@yuksalish.org электрон почталарига юборишлари сўралади.
Муддат: 2026-йил 25-мартга қадар.
Фақат саралаб олинган (шортлистед) номзодлар суҳбатга таклиф этилади.
“Юксалиш” ҳаракати матбуот хизмати.