@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

"Юксалиш" ҳаракати ва Huawei компанияси “Бир миллион дарахт” акциясини ўтказди

 2025-04-24 17:20:54   |     Просмотров: 3004

24 апрел куни Тошкент тиббиёт академияси (ТТA) кўп тармоқли клиникаси ҳудудида "Юксалиш" ҳаракати Huawei компанияси билан ҳамкорликда “Бир миллион дарахт” акциясини ўтказди.

ТТA кўп тармоқли клиникасида муассаса маъмурияти истакларига мувофиқ 40 туп арча ва 24 туп туя дарахти экилди. Уларнинг ўсиш шароитини яхшилаш мақсадида 20 қоп биогумус етказилди. Бундан ташқари, 4 дона скамейка ўрнатилди.

Aкция доирасида Республика болалар фтизиатрия ва таянч-ҳаракат тизими касалликларини реабилитация қилиш маркази сўрови асосида даволанаётган болалар учун 5 дона скамейка юборилади. Ушбу объект ҳудудида ниҳоллар март ойида экилган эди.

Aввалроқ, 2025 йил 14 апрел куни Huawei компанияси ва "Юксалиш" ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги "Оқ кема" болалар оромгоҳи ҳамда 13-сонли мактабгача таълим муассасаси ҳудудида қарийб 200 туп мевали дарахт экиш ишларини ташкил этган эди.

Сўнгги йилларда қўшма саъй-ҳаракатлар билан Aдиблар хиёбони, Республика болаларни ижтимоий мослаштириш маркази (РБИИМ), Тошкентнинг 20 та мактаби, Дўстлик боғи, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани, Миллий болалар тиббиёт маркази ва Тошкент халқаро таълим университети ҳудудларида кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, “Биз тоза Ботаника боғи тарафдоримиз!” акцияси ҳам ўтказилган.

Маълумот учун: “Бир миллион дарахт” ташаббуси 2019 йилдан буён амалга ошириб келинмоқда ва у кенг иштирокчилар доирасини қамраб олган. Шу вақтгача лойиҳа доирасида бутун мамлакат бўйлаб 4 миллионга яқин дарахт экилган. Мақсад – қулай экологик муҳит яратиш, шунингдек, Ўзбекистонда яшил ҳудудларни асраш, тиклаш ва кўпайтириш муҳимлигига жамоатчилик эътиборини жалб қилишдир.

“Бир миллион дарахт” лойиҳаси мамлакатнинг яшил келажаги йўлида давлат, бизнес ва фуқаролик жамияти кучларини бирлаштиришда давом этмоқда.

“Юксалиш” ҳаракати матбуот хизмати