«Юксалиш» ҳаракати сайтига давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари ҳақидаги маълумот жойлаштирилди
"Юксалиш" ҳаракати 2024-йил 26-августдаги "Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 124-сонли Президент фармонига мувофиқ давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш бўйича мониторинг ўтказди.
Мониторинг давомида бир қатор хатоликлар аниқланган.
Жумладан:
– Баъзи давлат идораларида жамоатчилик кенгашлари раислари фуқаролик жамияти вакиллари эмас, давлат органлари ходимлари орасидан танланган.
– Айрим давлат идораларида жамоатчилик кенгашларини қайта ташкил этиш жараёни тугалланмаган.
Маълумотларни қайта ташкил этиш ва тақдим этиш натижаларига кўра, 39 та давлат органида жамоатчилик кенгашлари талабларга мос келади. Қуйидаги ҳавола орқали жамоатчилик кенгашлари раислари ва уларнинг контакт маълумотлари билан танишишингиз мумкин: https://yuksalish.org/uz/jamoatchilik
Маълумотлар тегишли тартибда янгиланиб боради. Агар сиз жамоатчилик кенгаши вакили бўлсангиз, янгиланган маълумотларни (исм, фамилия, отасининг исми, лавозим ва контакт маълумотлари) қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин: jamoatchilikkengashi@yuksalish.org