@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Биз — йўлларнинг хавфсиз бўлиши тарафдоримиз!

 2024-12-25 16:51:34   |     Просмотров: 1958

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони доирасида “Юксалиш” ҳаракатининг фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларни жамоатчилик лойиҳаларига айлантириш бўйича таклифи маъқулланган эди. Бу таклиф асосида 2024 йилда Ҳаракат томонидан жами 61 та жамоатчилик лойиҳаси амалга оширилди.

Жумладан, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани “Тахтахон” маҳалласи аҳолисининг ташаббуси жамоатчилик лойиҳаси сифатида илгари сурилди.

Ушбу маҳалладан ўтувчи М-37 йўлидан ҳар куни шаҳарлараро қатновчи автомобиллар катта тезликда юриб, пиёдалар, айниқса, куннинг иккинчи ярмида мактабдан қайтувчи болалар ҳаётига хавф соларди.  

“Юксалиш” ҳаракатининг Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси бу масалани жамоатчилик лойиҳаси сифатида илгари суриши натижасида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг август ойида ушбу пиёдалар ўтиш йўлагига махсус кўчма светофор ўрнатилиб, йўл чизиқлари чизилди. Пиёдалар ўтиш йўлаги маҳалла аҳолиси, айниқса, болалар учун хавфсиз ҳолатга келтирилди.

Бу каби жамоатчилик лойиҳалари нафақат инсонлар ҳаётини енгиллаштириш, балки нохуш ҳодисалар олдини олишга ҳам хизмат қилади.