Диққат, вакансия!
“Юксалиш” ҳаракати дастурлар ва ҳамкорликни ривожлантириш бўлимининг лойиҳа менежери лавозимига вакат иш ўринни эълон қилади.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
- олий маълумот;
- камида уч йиллик иш стажи (инглиз тилини билиш, халқаро ташкилотлар билан ишлаш тажриба, фуқаролик жамияти йўналишидаги тажриба устунлик беради);
- масъулиятлилик, ишга бўлган ижобий муносабат, катта маълумотлар оқими билан ишлаш кўникмаси (таҳлил ва умумлаштириш), стрессга бардошлилик, етакчилик қобилиятлари;
- тўлиқ иш вақти.
Вазифалар:
- Ҳаракатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, лойиҳа таклифлар ишлаб чиқиш;
- бўлим фаолиятини, шу жумладан лойиҳаларни режалаштириш ва амалга ошириш;
- турли мураккабликдаги лойиҳаларни амалга ошириш ва жараённи назорат қилиш, низоларни ҳал қилиш;
- жалб қилинувчи экспертлар ва соҳа мутахассислари билан ишлаш, ҳамкор ташкилотлар билан алоқаларни олиб бориш;
- лойиҳалар ҳамда бўлим фаолиятига оид оралиқ ва якуний ҳисоботлар тайёрлаш.
Ойлик маош - штат жадвалига асосан.
Маълумотномаларни ҳаракатнинг электрон манзилига юбориш сўралади: info@yumh.uz (“лойиҳа менежери” сарлавҳаси остида).
Манзил: Тошкент шаҳри, Фуркат кучаси 1/1-уй, 8-қават (“ННТлар уйи” биносида).