@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Давра суҳбати:

 2024-10-30 17:48:33   |     Просмотров: 2635

Жорий йилнинг 29-октябрь куни тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирокида ушбу мавзу юзасидан фикр алмашилди, мавжуд масалалар, ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди.

Тадбир Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси анжуманлар залида “Ижтимоий ҳимояга муҳтож, қийин вазиятда қолган ва ногиронлиги бўлган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий инклюзияси” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2023-йилнинг апрель ойидан “Юксалиш” ҳаракати ва “Умидворлик” маркази томонидан Германиянинг Solidaritätsdienst International e.V. (SODI) нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда “Ижтимоий ҳимояга муҳтож, қийин вазиятда қолган ва ногиронлиги бўлган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий инклюзияси” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Молиявий кўмак – Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш федерал вазирлиги.

Мақсад – 18-35 ёшдаги ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга инновацион хизматлар кўрсатиш, уларга ўз ҳуқуқларини, шахсий ва касбий салоҳиятини рўёбга чиқаришда имкониятларни кенгайтириш орқали турмуш сифатини яхшилаш.
Лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрида Ёшлар учун Ижтимоий марказ очилган. Марказ фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида “Ишонч телефони” (+998 95 196 97 97) ҳам йўлга қўйилган.

Давра суҳбатида Германиянинг SODI ташкилоти, “Юксалиш” ҳаракати, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси раҳбарияти, Ёшлар ишлари агентлиги, Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, “Инсон” марказлари, Ўзбекистон Миллий университетининг “Ижтимоий иш” кафедраси, Юридик университетининг “Юридик клиника”си ҳамда “Иш Плюс” лойиҳаси вакиллари иштирок этди.

– Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг алоҳида методик ёндашувларини кўрдим. Айниқса, қийин вазиятда қолган инсонлар, шу жумладан ёшлар учун алоҳида марказлар ташкил этилиши, мурожаат қилиб келганларга юридик, психологик, ижтимоий маслаҳатлар берилиб, йўл кўрсатилиши менга жуда маъқул бўлди, – деди SODI ташкилоти лойиҳа раҳбари Улрике Пуш хоним.

Иштирокчилар ўз маърузаларида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлашнинг бугунги ҳолати, нодавлат секторда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва давлат органлари билан ҳамкорлик тажрибаси, ижтимоий қўллаб-қувватлашни ривожлантириш бўйича ўтказилган социологик тадқиқот натижаларига тўхталиб ўтди.

– Турли қийин вазиятларда қолган ёшлар учун ташкил этилган Ижтимоий марказимизда психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходим, IT-тренер, бизнес-маслаҳатчи, ҳунармандчилик хизматлари бепул кўрсатилиб келинмоқда. Шу йилнинг ўтган даври мобайнида Марказга 250 га яқин ёшлар мурожаат қилди. Ижтимоий ходимдан 208 нафар, психологдан 156 нафар, ҳуқуқшуносдан 186 нафар ёшлар маслаҳат ва йўналиш олди. Психологик, бизнес ва IT тренингларда 450 дан зиёд ўғил-қизлар иштирок этди, – деди лойиҳа координатори, “Умидворлик” ногирон болалар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Марина Теперина.

Тадбир якунида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кучайт

 “Юксалиш” ҳаракати матбуот хизмати