@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Ўзбекистоннинг фуқаролик жамияти коррупцияга қарши дастурлар мониторингида иштирок этмоқда

 2024-09-25 15:57:39   |     Просмотров: 2365

“Юксалиш” ҳаракати томонидан тақдим этилган фуқаролик жамияти илк бор Истамбул коррупцияга қарши кураш харакатлар режасида иштрок этди (ИҲР). 

Учрашув Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан (ИҲТТ) Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун Ҳудудий коррупцияга қарши курашиш тармоғи (ИҲТТ тармоғи) доирасида ташкил қилинди. 

Тадбирда ИҲТТ Тармоғининг Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Мўғулистон ва Тожикистондаги мониторингининг бешинчи раунди йиллик ҳисоботлари мууҳокама қилинди. Мазкур мамлакатларнинг ноҳукумат ташкилотлари ҳам коррупцияга қарши кун тартибини шакллантириш ҳамда эришилган муваффақиятни баҳолашда иштирок этди.   

Икки томонлама маслаҳатлардан кейин тайёрланган Ўзбекистон бўйича ҳисобот ИҲТТ Тармоғининг 18 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида кўриб чиқилди ва тасдиқланди. Ҳужжатда мамлакатнинг коррупцияга қарши сиёсати тўққизта асосий йўналиш, жумладан, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, давлат харидлари ва бизнесдаги шаффофлик йўналишларида таҳлил қилинган. Ҳисоботда муваффақиятлар билан бир қаторда муаммолар ҳам акс эттирилган.   

Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши сиёсати умумий 100 баллдан 70 балл тўплаб, юқори баҳо олди. Бизнес ва давлат харидлари бўйича шаффофлик ўртача даражада. Аммо, коррупцион жиноятлар учун жавобгарлик, манфаатлар тўқнашуви ва хабар берувчилар ҳимояси каби соҳаларда баҳо 25 баллдан ҳам паст кўрсаткични кўрсатди. Ютуқлар қаторида Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат дастури, 2030 йилгача коррупцияга қарши курашиш миллий стратегияси  ишлаб чиқилганлиги, шунингдек, коррупцияга қарши ташаббусларда фуқаролик жамиятининг ролини ошириш кабиларни айтиш ўтишимиз мумкин. 

“Юксалиш” ҳаракати вакили Коррупцияга қарши тармоқ йиғилишида мамлакатларнинг бу йўналишдаги ривожига холис баҳо бериш ва нодавлат секторининг миллий ҳисоботларда иштирокининг муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Тақдимотлар ва икки томонлама маслаҳатлардан кейин бўлиб ўтган 29-ялпи мажлисда ИҲТТ Тармоғи раҳбарияти 2025 йил учун мамлакатларнинг ҳудудий коррупцияга қарши прогнозлари, муваффақиятли амалиётлари ва иш режаларини ўрганди. Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари каби Ўзбекистон учун ҳам ИҲТТнинг Коррупцияга қарши тармоғи мониторингида иштирок этиш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга, чунки бу минтақа ва ундан ташқарида тажриба ва билим алмашишга ёрдам беради.    

Маълумот: Истамбул Коррупцияга қарши кураш бўйича ҳаракатлар режаси (ИҲР) – бу  таркибида 24 мамлакат, жумладан, Арманистон, грузия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Молдова, Украина ва Мўғулистон иштирок этаётган ИҲТТ Тармоғининг эксперт баҳолаш дастуридир.  2023 йилда ишга туширилган вақтдан бошлаб ИҲТТ Тармоғи иштирокчи мамлакатларнинг коррупцияга қарши ислоҳотларига эксперт баҳолаш, ахборот ва энг яхши амалиётлар алмашинуви орқали кўмак бериб келмоқда.

“Юксалиш” ҳаракати матбуот хизмати