Диққат, вакансия!
2024-07-01 19:00:00 |
Просмотров: 2232
“Юксалиш” ҳаракати Ҳудудий бўлинмалар билан ишлаш бўлими бош координатор лавозимига танлов эълон қилади.
Вазифалар:
– ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш;
– ҳудудий бўлинмалар ишини мувофиқлаштириш;
– ҳудудий бўлинмаларнинг йиғма маълумотларини назорат қилиш ва ишлаб чиқиш;
– видео ва таҳлилий материаллар тайёрлаш;
- ҳудудий бўлинмалар учун KPI тизимини жорий қилиш.
Талаблар:
- 30-40 ёш;
- Жинси: аҳамияти йўқ;
- Яшаш жойи: Тошкент;
- маълумоти: олий;
- хизмат сафарларига тайёр туриш.
Зарур малака:
- уч йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси (фуқаролик жамияти соҳасида таҳлил қила олиш тажрибаси олқишланади);
- давлат тилини яхши билиш (чет тилларини билиши олқишланади);
- масъулиятлилик, ишга ижобий муносабат, жамоада ва катта ахборотлар оқими билан ишлай олиш (таҳлил ва умумлаштириш), стрессларга бардошлилик, лидерлик сифати.
Имкониятлар:
- тўлиқ бандлик.
Ойлик маош: суҳбат асосида
Шаҳар марказида офис, дўстона жамоа, карьера қилиш имконияти.
Резюмени қуйидаги электрон манзилимизга юборинг: info@yumh.uz