@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Лойиҳада ишлаш учун маҳаллий эксперт танлови эълон қилинади

 2024-05-01 16:59:25   |     Просмотров: 1883

“Юксалиш” ҳаракати “#Yoshstan: ёшлар йўналишидаги фуқаролик жамияти ташкилотларининг имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида Андижон давлат университети қошида ташкил этилган “Юридик клиника” фаолиятини тарғиб қилиш, манфаатдор томонлар орасида  инклюзив мулоқотларни ўтказиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билимларида мавжуд камчиликларни аниқлаш мақсадида  жамоатчилик мулоқотлари ва сўровномалар ўтказиш учун қуйидаги лавозимга танлов эълон қилади:

  • Маҳаллий эксперт

Номзодларга қўйиладиган талаблар ва вазифалар ҳақида батафсил техник топшириқда танишиш мумкин.

Маҳаллий экспертлар учун техник топшириқ

Лойиҳа мақсади – маҳаллий ёшларнинг Ўзбекистонда ёшлар масалаларига оид ҳуқуқий маълумотлар ва ахборотлар олиш имкониятини кенгайтириш, мамлакатимизда халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга қаратилган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларини қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада мустаҳкамлаш.

Ўтказилиш жойи: Андижон вилоятининг Андижон шаҳри, Асака ва Избоскан туманлари.

Ўтказиш вақти: 2024 йил, май-июнь

Резюмени info@yumh.uz электрон манзилига 2024 йил 20 май кунидан кечиктирмай маълумотларни техник топшириқда кўрсатилган йўриқномага мувофиқ тўлдирилган ҳолда юборишингизни сўраймиз.