@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Давлат дастурларининг ижроси юзасидан Самарқанд ва Навоий вилоятларида ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги тадбирлари ҳақида

 2019-06-14 15:33:00   |     Просмотров: 4122

Жорий йилнинг 27 — 29 июнь кунлари “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва қатор жамоат ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Самарқанд ва Навоий вилоятларига ташриф буюради. Ҳудудларда фуқаролар ҳамда тадбиркорлар билан учрашувлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, давлат ва жамият қурилиши соҳаларида юз бераётган ислоҳотлардан уларни хабардор қилишга қаратилган давра суҳбатлари, шунингдек қабул қилинган давлат дастурлари ижроси юзасидан жамоатчилик мониторинги тадбирлари ўтказилади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарори билан тадиқланган 2019 йил учун Инвестиция дастурининг жойлардаги ижроси ўрганилади. Бунда лойиҳа-смета ҳужжатларининг тайёрланганлиги, лойиҳаларни амалга ошириш учун тегишли манбаларлардан маблағлар ажратилганлиги, лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар, мутасадди ва масъул бўлган давлат идораларининг ҳаракатлари, амалга оширилган ишларнинг муддатлари, миқдори ҳамда сифатига алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, мазкур тадбирлар доирасида Ҳаракатлар стратегиясини Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида назарда тутилган бандларнинг ижроси юзасидан жамоатчилик назорати тадбирларини ўтказиш режалаштирилмоқда. 
Хусусан:

22-банд.Ҳудудларни ободонлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишларнинг боришини ўрганиш;

52-банд.Қўшимча имконият ва манбалар ҳисобидан бюджет дефицитини камайтириш бўйича кўрилган чоралар ва эришилган натижаларни ўрганиш;

61-банд. Истеъмол маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш, хусусан қўшилган қиймат солиғи кенг жорий қилиниши билан истеъмол товарларининг нархи ўсишининг олдини олиш чораларини кўриш юзасидан чора-тадбирлар дастурининг ишлаб чиқилганлиги ва унинг бажарилиши натижасида эришилган натижаларни ўрганиш;

96-банд. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашни таъминлаш юзасидан инвестиция дастури доирасида амалга оширилган ишларнинг самараси, сифати ва муддатларига риоя этилишини ўрганиш;

99-банд.Чорвачилик ва паррандачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасида тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг амалга оширилиши, унинг самарадорлиги, муддатларга риоя этилиши, дастурнинг ўз вақтида бажарилишига тўсқинлик қилувчи сабаблар, мутасадди ва масъул давлат идораларининг ҳаракатларини ўрганиш;

106-банд. Халқаро ва давлат аҳамиятидаги ҳамда маҳаллий йўлларни қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича амалий чораларнинг кўрилиши, пудрат шартномаларининг тузилганлиги, манзилли рўйхатларнинг тузилганлиги, муддатларга риоя этилиши, ишларнинг сифати ва кўламини ўрганиш;

142-банд.Меҳнат гузарлари ва коворкинг марказларида фуқароларни тадбиркорлик лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ўқитиш амалиётини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасининг ишлаб чиқилиши, амалга оширилиши ва муддатларга риоя этилишини ўрганиш;

147-банд. Тиббиёт муассасаларида қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича амалий чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, лойиҳа смета ҳужжатларнинг тайёрланганлиги, маблағлар ажратилиши ва молиялашитирилиши, ишларнинг сифати ва кўламини ўрганиш;

167-банд. Оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўйича кўрилган чоралар, эришилган натижаларни ўрганиш;

172-банд. Республика ҳудудларидаги аҳоли пунктларида ичимлик суви таъминоти ва оқава сув тармоғини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги, уларнинг амалга ошириш учун лойиҳа-смета ҳужжатларининг тайёрланганлиги, маблағлар ажратилганлиги, муддатларига риоя этилиши, ишларнинг сифати ва кўламини ўрганиш;

178-банд. Шаҳар кўчалари ва бошқа аҳоли пунктларининг ички йўлларини капитал ва жорий таъмирлаш бўйича режалар ишлаб чиқилганлиги, маблағларнинг ажратилиши, ишларнинг сифати ва кўламини ўрганиш;

182-банд. Санитария-тозалаш хизматлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича амалга оширилган ишлар, лойиҳа-смета ҳужжатларининг тайёрланиши, ажратилган маблағларнинг сарфланиши, ишларнинг сифати ва кўламини ўрганиш;

202-банд. Мактабгача таълимнинг қамровини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг тайёрланганлиги, ажратилган маблағларнинг сарфланиши, ишларнинг сифати ва кўламини ўрганиш;

233-банд. Ёшлар билан олиб борилаётган маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш чораларини кўриш юзасидан дастурнинг ишлаб чиқилганлиги, Давлат дастурида белгилаб қўйилган механизм бўйича амалга оширилишини ўрганиш;
Давлат дастурининг бошқа бандлари ижроси белгилаб қўйилган механизм бўйича амалга оширилиши ўрганилади.

Давлат дастурларнинг ижроси юзасидан жамоатчилик назорати Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ  давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар юбориш, давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш, жамоатчилик муҳокамаси, жамоатчилик эшитуви, жамоатчилик мониторинги, жамоатчилик экспертизаларини ўтказиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш каби ҳаракатлар билан амалга оширилади.

Лойиҳа Конрад Адерауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.


“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати