@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Аксилкоррупция лабораторияси форумда тақдимот қилинди

 2023-11-04 20:44:00   |     Просмотров: 2174

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни пойтахтимизда “III Тошкент Аксилкоррупция форуми” бўлиб ўтди.

Форум мақсади – коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган чоралар ҳамда эришилган натижаларни  маҳаллий ва хорижий ҳамкорлар, кенг жамоатчилик билан муҳокама ва сарҳисоб қилиш, маҳаллий ҳамда хорижий ҳамкорлар билан ўзаро тажриба алмашиш ва бу борада халқаро ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш, шунингдек, келгусидаги режалар, янги истиқболларни белгилаб олиш.

Форум доирасида бир неча ялпи мажлислар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш, ННТлар томонидан ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш соҳасида жамоатчилик назорати шакллари каби қатор мавзуларда бир неча интерактив сессиялар ўтказилди.

Сессиялардан бирида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилотининг қўшма лойиҳаси бўлган “Аксилкоррупция лабораторияси” фаолияти тақдимот қилинди. Лойиҳа координатори Людмила Стайшюнайте коррупцияга қарши курашишда давлат ва нодавлат секторлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича муваффақиятли тажриба ҳақида маъруза қилди.

Лаборатория лойиҳаси 2020 йилдан буён амалга оширилмоқда. Лойиҳа статистик маълумотлар, ОАВдаги мавзуга оид материаллар, илмий мақолалар, қонунчилик, республика бўйлаб мақсадли гуруҳлар ўртасида ўтказилган сўровлар ва халқаро тажрибани таҳлил қилишнинг турли усулларидан фойдаланган ҳолда коррупция хавфи омилларини ўрганиш имконини берувчи экспертлик платформасидир.

Биринчи, экспериментал босқич болаларни бошланғич синфга қабул қилишда коррупция хавфи омилларини ўрганишни ўз ичига олди, иккинчи лабораторияда мактабгача таълимда давлат хусусий шерикликнинг хавф-хатарлари ўрганилди.

Тадқиқот натижалари бўйича экспертлар томонидан коррупция хавфини камайтиришга доир тавсиялар ишлаб чиқилди.

 “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати