Вакансия: Матбуот хизмати раҳбари лавозимига номзод изламоқдамиз
2023-10-30 16:47:42 |
Просмотров: 2503
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Матбуот хизмати раҳбари – раис маслаҳатчиси лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади:
Талаблар:
- олий маълумот;
- журналистика мутахассислиги бўйича 3 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси (чет тилларини билиш, матбуот хизмати, PR йўналишидаги тажриба устунлик беради);
- масъулиятлилик, ишга бўлган ижобий муносабат, таҳлилий ва танқидий фикрлаш, катта ахборотлар оқими билан ишлаш кўникмаси, стрессга бардошлилик, етакчилик қобилиятлари;
- тўлиқ бандлик (09:00—18:00), беш иш куни.
Вазифа ва мажбуриятлар:
- ташкилотнинг ахборот сиёсатини ҳамда Матбуот хизмати ишининг жорий ва келгуси режаларини тузиш, уларни амалга ошириш;
- ташкилот фаолиятини ахборот билан таъминлаш;
- ахборот маконини мунтазам мониторинг қилиш (зарур бўлганда муносабат билдириш);
- жамоатчилик билан мулоқот ва ўзаро ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
- ташкилотнинг сайти, ахборот каналлари самарадорлигини таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.
Ойлик маош суҳбат асосида (номзоднинг билими ва тажрибасига қараб).
Имкониятлар: Жамоанинг қўллаб-қувватлови, давлат ва минтақавий даражадаги лойиҳаларда иштирок этиш, Ўзбекистон Меҳнат кодекси бўйича расмий бандлик.
Номзодлар ўзи ҳақидаги маълумотнома (резюме)ни “Юксалиш” ҳаракатининг info@yumh.uz электрон манзилига “Матбуот хизмати раҳбарлиги учун вакансия” деб ёзган ҳолда юборишларини сўраймиз.
Манзил: Тошкент ш., Фурқат кўчаси, 1-уй (“Дўстлик ва ННТлар уйи” биноси, 8-қават).