@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Термиз ва Шахинбей энди қардош шаҳарлар

 2023-09-06 13:50:00   |     Просмотров: 2634

Илгари хабар берилганидек, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов бошчилигидаги Қўқон, Навоий, Каттақўрғон, Термиз шаҳарлари ва Давлатобод тумани ҳокимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Туркий дунёни муниципалитетлари Иттифоқига аъзо давлатларнинг Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари учун  тажриба ва билимлар алмашиш дастурида иштирок этмоқда.

6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси делегациясининг ташрифи доирасида Термиз ва Шахинбей  шаҳарлари ўртасида қардошлик мақомини ўрнатиш  тўғрисидаги протоколни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Термизда халқаро савдо маркази барпо этилган бўлиб, у ўз ичига эркин савдо худудини, “Термиз” эркин иктисодий зонасини ҳамда гуманитар ердам кўрсатадиган халқаро кўп функцияли транспорт логистик хаб Termez Cargo Centreни қамраб олган.

Шахинбей муниципалитети ҳам Туркия давлатининг савдо ва саноат марказларидан бири бўлиб, тўқимачилик, озиқ – овқат ва кимё саноати индустриясида илғорлиги билан ажралиб туради. Бу ерда цемент заводлари ва тўқимачилик фабрикалари билан бир қаторда, ёғоч ва метални қайта ишлаш, чарм пойабзали, совун ва ширинликлар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи турли хил кичик корхоналар фаолият юритади.   

Ҳужжатлар, дўстона алоқаларни ўрнатиш, шаҳарлар ўртасида тарих ва анъаналарни илгари суриш, маданият, ижтимоий – иқтисодий, маърифий ҳамкорликни ривожлантириш, турли йўналишларда қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш кўзда тутилган. Хусусан, туризмни ривожлантириш, талабалар ва педагог ходимларнинг тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, шаҳарсозлик соҳасида тажриба алмашиш борасида ҳамкорликни кучайтириш белгилаб олинди.

Термиз – Шахинбей  қардош - шаҳарлар мақоми халқаро алоқаларни мустаҳкамланишига, маданий – тарихий билимларни кенгайтирилишига, бизнес вакиллари, маданият ва санъат арбоблари, академик ҳамжамиятларни ва оддий фуқаролар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамланишига хизмат қилади.

 “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати