@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Вакансия: раис ёрдамчиси учун номзод изламоқдамиз

 2023-04-28 15:03:43   |     Просмотров: 2148

 «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раис ёрдамчиси лавозими учун танлов эълон қилади. 

Талаблар:
- олий маълумот;
- мутахассислик бўйича 2 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси;
- дедлайнга риоя этиш, ишга бўлган ижобий муносабат, танқидий ва таҳлилий фикрлаш, креатив ёндашув, мустақиллик ва стрессга чидамлилик;
- тўлиқ (09:00—18:00), беш кунлик иш куни.

Вазифа ва мажбуриятлар:
•    раҳбарият томонидан ўтказиладиган йиғилишларга тайёргарлик кўриш (материалларни тўплаш, иштирокчиларни йиғилиш вақти, жойи ва кун тартиби ҳақида хабардор қилиш, рўйхатга олиш), баённомаларни юритиш ва тузиш;
•    раиснинг маъмурий ишларини ташкилий ва техник жиҳатдан таъминлашни амалга ошириш; 
•    хат ва таклифларни раҳбарият томонидан кўриб чиқилиши учун қабул қилиш, қабул қилинган қарорга кўра хат ва таклифларни бўлинмаларга ёки аниқ ижрочига йўналтириш;
•    иш юритиш дафтарларини юритиш, қарорлар қабул қилиниши учун маълумотлар тўплаш ва тайёрлаш, уларни компьютер технологиялари асосида қайта ишлаш;
•    раис имзо чекиши зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш ва аризаларни қабул қилиш;
•    ҳужжатларнинг тузилмавий бўлинмалар ёки аниқ шахслар томонидан кўриб чиқилиши ва вақтида тақдим этилишини назорат қилиш, раҳбариятга имзо учун тақдим қилиш ва уларнинг сифатли таҳрир қилинишини таъминлаш; 
•    раис билан телефон суҳбатларини ташкил қилиш, раҳбарият йўқ пайтда олинган маълумотларни ёзиб олиш ва етказиш, маълумот узатиш воситалари (факс, теклекс ва бошқалар) орқали маълумотларни қабул қилиш ва жўнатиш, каналлар орқали келувчи маълумотларга ўз вақтида эътибор қаратиш;
•    раис номидан сўровлар, ҳужжатлар ва хатларни расмийлаштириш.
Ойлик маош суҳбат асосида (номзоднинг билими ва тажрибасига қараб).


Имкониятлар: жамоанинг қўллаб-қувватлови, давлат ва минтақавий даражадаги лойиҳаларда иштирок этиш, лавозимга кўтарилиш.
Ўзбекистон Меҳнат кодекси бўйича расмий бандлик.
Резюмеларни “Юксалиш” ҳаракатининг info@yumh.uz электрон манзилига “Раис ёрдамчиси учун вакансия” деб ёзган ҳолда юборишингизни сўраймиз.
Манзил: Тошкент ш., Бунёдкор чорраҳаси 1А-уй (“Дўстлик ва ННТлар уйи” биноси, 8-қават, “Юксалиш” ҳаракати офиси).