@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Қорақалпоғистон Республикасида Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватловчи жамоатчилик гуруҳи аъзолари тасдиқланди

 2022-04-14 11:29:08   |     Просмотров: 1324

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг давлат дастурлари ҳамда ҳудудий дастурларни амалга ошириш жараёнларига кўмаклашиш учун кенг жамоатчиликни жалб қилиш мақсадида ҳар бир ҳудудда фаол фуқаролар, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат гуруҳларни ташкил этиш юзасидан таклифи қўллаб қувватланди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги “2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонида ўз аксини топди.

Шу муносабат билан, республикамизнинг барча ҳудудларида нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилмоқда.

13 апрель куни Қорақалпоғистонда Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи таркиби тасдиқланди ва гуруҳнинг ташкилий йиғилиши ўтказилди. Унда жамоатчилик гуруҳи аъзоларига юклатилаётган вазифалар ҳамда гуруҳга вилоятда Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда алоҳида ўрин ажратилаётганлиги тушунтирилди.

Таъкидлаш керак, мазкур гуруҳ аъзолари "Юксалиш" умумиллий ҳаракатининг ҳудудий бўлинмаси ва маҳаллий ҳокимият идоралари томонидан тавсия этилган номзодлар ичидан уларнинг аҳоли орасидаги ҳурмати ва нуфузи, амалий ва ҳаётий тажрибаси, давлат ва жамият ривожи учун қўшаётган хиссасини ҳисобга олган ҳолда саралаб олинди. Гуруҳнинг биринчи вазифаси, Тараққиёт стратегиясини аҳолига етказиш ва тарғиб қилишда давлат ҳокимияти идораларига кўмаклашиш ҳисобланади.

— Март ойида республика бўйича қисқа сўров ўтказганимизда шу нарса маълум бўлдики, аҳоли Тараққиёт стратегияси ҳақида эшитган бўлсада, бироқ унинг айнан қандай ҳужжат эканлиги, аҳамияти ва мақсади ҳақида тушунчага эга эмас.  Шунинг учун мазкур жамоатчилик гуруҳи фуқаролар билан учрашувларда, матбуот, телеканаллар, радио каби ахборот воситаларида тарғиб қилиши бўйича ҳокимият идораларига таклифлар киритиши керак, - деди "Юксалиш" УМҲ раиси Б.Бекмуродов.

Иккинчидан, мазкур гуруҳ ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилишида ўтказиладиган жамоатчилик муҳокамаларида иштирок этиб, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади. Учинчидан, давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларнинг давлат идоралари томонидан ўз вақтида ва лозим даражада ижро этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этади ҳамда ҳар чоракда Дастурлар ижро этилиши юзасидан кенг жамоатчиликка ва аҳолига маълумот тақдим этади. Тўртинчидан, ушбу гуруҳ Тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларга эришилганлиги бўйича йиллик муқобил ҳисоботлар тайёрлайди ва эълон қилади.

Бундан ташқари, гуруҳ ҳудуд аҳолиси билан мунтазам алоқа ўрнатиб, фуқароларни безовта қилаётган ёки ташвишлантираётган муаммоларни аниқлаш, масалаларни ҳал этиш юзасидан жамоатчилик лойиҳаларини илгари суриш каби ишлар билан шуғулланади.

Йиғилишда жамоатчилик назоратининг тўғри ва ўз вақтида амалга оширилиши давлат ҳокимияти идораларига кўмак бўлиши, айрим ноқонуний ҳолатлар содир этилишининг олди олиниши таъкидланди.

Таклифлардан келиб чиқиб, Қорақалпоғистонда Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи 21 нафар таркибда тузилди. 

Қорақалпоғистон Республикасида Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватловчи жамоатчилик гуруҳи 

      ТАРКИБИ

 

Т/р

Ф.И.Ш

Иш жойи

Жамоатчилик гуруҳи раҳбари

1.

Романов Тажибай Ниетуллаевич

    “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси раҳбари, Жўқорғи Кенгес депутати

 

Жамоатчилик гуруҳи раҳбари ўринбосари

2.

Урумбаев Аҳмед Нагметович

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш жамиятлари федерациясининг Қорақалпоғистон бўлими раҳбари

Жамоатчилик гуруҳи аъзолари

3.

Жоллыбекова Гульсара Рысназаровна

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси раҳбари

4.

Турдымуратов Парахат Сағынбаевич

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қуввтлаш бўйича жамоат фонди директори

5.

Ешимбетов Халилла Бекимбетович

Ўзбекистон Ҳалқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси   Кенгаши раҳбари, Жўқорғи Кенгес депутати

6.

Бегимова Айсанем Полатовна

Ўзбекистон экологик партияси  Қорақалпоғистон Республикаси  партия ташкилоти раҳбари

7.

 

 

Саипова Аклима Базарбаевна

 

    Нукус шаҳар халқ таълими бўлими 8-сонли умумтаълим мактаби директори,  мутахассислиги рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, ЎзЛИДЕП аъзоси

8.

Отарбаев Раўаж Жийемуратович

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгаши депутати

9.

Абдимуратов Левитан Айтмуратович

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

10.

Айбергенов Рустем Бердибаевич

Ўзбекистон Республикаси Хакамалик судлари ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари

11.

Алламбергенова Дильфуза Якубовна

Ўзбекистон Республикаси Хунарманд уюшмаси Қорақолпоғистон Республикаси бошқармаси раҳбари

12.

Танирбергенова Каллигул

Қорақалпоғистон белсенди хотин-қизлар ассоциацияси раҳбари

13.

Ахимбетова Лизаханим Жонимбетовна

“Умир боқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот Маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбари

14.

Турсымуратова Гулшат Умирбековна

"Ўзбекистон махсус олимпиадаси" Республика жамоат бирлашмаси ҚР бўлими раҳбари

15.

Матвапаева Зульфия Пирлеспесовна

“Кеуил Нуры” ҳотин-қизлар ҳамда уларнинг оилаларини иқтисодий-ҳуқуқий томондан қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари

 

16.

Тасбаева Гулнара Муратовна

Қорақалпоғистон ногиронлар жамиятининг  Нукус шаҳар бўлинмаси раҳбари

17.

Бегдуллаев  Махсет Фарахатович

Нукус тумани “Саманбай” ОФЙ раиси,  Халқ депутатлари Нукус тумани Кенгаши депутати

18.

Уразбаев Султамурат Турдымуратович

Нукус шаҳри “Жолшылар” МФЙ раиси,  Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати

19.

Жиемуратов  Адилбай Марқабаевич

Қорақалпоғистон хабар агентлиги мухбири

20.

Латипов Адилбек Полатбаевич

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги  Ёшлар парламенти аъзоси

21.

Бимуратов Даулетбай Кундызбаевич

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими шўъба мудири

Бугунга қадар бу каби жамоатчилик гуруҳлари Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган, Андижон, Фарғона, Сурхондарё, Сирдарё, Бухоро, Навоий, Тошкент ва Жиззах вилоятларида ташкил этилди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати