@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Фарғонада Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи таркиби тасдиқланди

 2022-03-12 14:20:22   |     Просмотров: 1490

Жорий йилнинг 11 март куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят ҳудудида фаолият олиб борувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фаоллар билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳини ташкил этиш бўйича тадбир бўлиб ўтди. Унда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов ҳамда вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Жамшед Хатамов қатнашди.

Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурларида белгиланган мақсадларга эришилганлик даражаси бўйича йиллик муқобил ҳисоботлар тайёрлайдиган ва эълон қилиб борадиган жамоатчилик гуруҳи таркиби тасдиқланди. Гуруҳга вилоятдаги бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, ННТлар, экспертлар ва маҳалла фаоллари киритилди.

Йиғилишда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ижросини таъминлашда барча бирдек масъул эканлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар бу каби гуруҳлар Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган ва Андижон вилоятларида тузилди.

Тараққиёт стратегияси бўйича Фарғона вилояти мустақил баҳолаш мониторинг гуруҳи
ТАРКИБИ

Т/р

Ф.И.Ш

Иш жойи/мутахассислиги

  1.  

Элчиева Нафисахон Тохировна

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмаси раҳбари,

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

 (Ишчи гуруҳ раҳбари)

  1.  

Тешабоев Ахмадали

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик Кенгаши аъзоси, “Фермер ва томорқачи” газетаси бош муҳаррири

  1.  

Рахимова Дилором Шокировна

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Фарғона вилояти телерадиокомпанияси бош муҳаррири

  1.  

Сайфитдинова Мастурахон

Қува тумани “ Қува анори” МЧЖ агрофирмаси раҳбари,

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

  1.  

Маҳамметова Матлюба Адиловна

Меҳнат фахрийси

  1.  

Собирова Зилола Махмудовна

Фарғона давлат университети Рус тили кафедраси мудири, Фалсафа фанлари номзоди

  1.  

Нуралиев Эркин Назуруллаевич

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши раиси

  1.  

Ибрагимова Хуршида Арифжановна

Фарғона вилояти “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази раҳбари

  1.  

Мадалиева Феруза Махамадовна

“Тараққиёт” аҳоли турмуш тарзини ривожлантиришга кўмаклашиш маркази раҳбари

  1.  

Мехмонова Дилором Дадажоновна

Фарғона вилояти “Тадбиркор аёл” уюшмаси раиси,

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

  1.  

Аскарова Нигорахон Акбаровна

Фарғона “Саҳоват” кексалар ва  ногиронлар учун интернат уйи директори,

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

  1.  

Каримов Шерзод Адхамджанович

Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси

Халк депутатлари вилоят Кенгаши депутати

  1.  

Зохидов Зокиржон Тухтасинович

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилояти Кенгаши раиси

Халк депутатлари вилоят Кенгаши депутати

  1.  

Рахмонов Халимжон Хокимович

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарати раҳбари

  1.  

Обидов Муҳаммад Далимович

“Фарғона ҳақиқати”- Ферганская правда” газеталари бирлашган таҳририяти бош мухаррири Фарғона вилояти Журналистлар уюшмаси раиси

  1.  

Рахимова Юлдизхан Кадыровна

Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти Фарғона вилояти Кенгаши раиси

  1.  

Акбарова Зухро Акмалжоновна

Фарғона давлат университети мактабгача ва бошланғич таьлим факультети

декани, филология фанлари доктори

  1.  

Жўраев Жаҳонгир Жумабоевич

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини

 қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори

  1.  

Фозилов Дилмурод Хомидович

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясит Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари

  1.  

Касимова Дилафруз Шавкатовна

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Фарғона вилояти бўлими раҳбари

  1.  

Рахмоналиев Ахроржон Асқаралиевич

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати