@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Қашқадарё вилоятида Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи таркиби тасдиқланди

 2022-03-02 10:16:32   |     Просмотров: 1563

Жорий йилнинг 1 март куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, вилоят ҳудудида фаолият олиб борувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фаоллар билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятида Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи таркибини тасдиқлаш ва гуруҳнинг ташкилий йиғилишини ўтказишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамияти, айниқса, масъул идоралар томонидан юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан жамоатчилик мониторинги ва жамоатчилик назорати каби тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар бўйича тушунтиришлар берилди.

Жумладан, давлат идоралари амалга оширилган ишлар бўйича “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан ташкил этилган жамоат гуруҳларига доимий равишда ҳисобот бериб боришлари ва шу орқали Тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларга эришилганлик бўйича йиллик муқобил ҳисоботлар эълон қилишлари қайд этилди. Ушбу ҳисоботлар орқали жойлардаги маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятига баҳо берилади.

Тадбир сўнгида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ижросини таъминлашда барча бирдек масъул эканлиги ва белгиланган мақсадларга бу борадаги саъй-ҳаркатларни бирлаштириш орқалигина эришиш мумкинлиги ҳақида хулоса қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 январь куни “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Ушбу фармонда  “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Тараққиёт стратегияси ижроси бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва унинг амалга оширилишида фаол фуқаролик жамиятини жалб этишга оид таклифи қўллаб-қувватланган. Шунга мувофиқ республиканинг барча ҳудудларида ННТ, ОАВ вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳларини ташкил этиш ишлари давом этмоқда. Шу кунга қадар бу каби гуруҳлар Хоразм ва Самарканд вилоятларида шакллантирилди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати

 

Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш вилоят Жамоатчилик гуруҳи

 ТАРКИБИ

 

Т/р

Фамилияси, исми, отасининг исми

Иш жойи ва лавозими

Жамоатчилик гуруҳи раҳбари

1.

Шодмонов Даврон Дўстмуродович

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари, вилоят ҳокими маслаҳатчиси, иқтисодчи

Жамоатчилик гуруҳи раҳбари ўринбосари

2.

Маҳматов Нурали Суярович

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилоят бўлими раиси, муҳандис-механик

Жамоатчилик гуруҳи аъзолари

3.

Содиқов Аҳрор

Камолович

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, матбуот котиби, филолог

4.

Қурбонов Нозимжон

Зокир ўғли

Қашқадарё вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти мутахассиси, молиячи

5.

Джураев Бахтиёр

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши депутати, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлаpи бирлашмаси pаиси, муҳандис-механик

6.

Нусуров Усман Нусратович

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи, ўзбек тили ва адабиёти, молия, бозор иқтисодиёти асослари ва тамойиллари

7.

Саодатова Лола Мусурмоновна

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши депутати, “Маънавият ва маърифат” маркази вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари, журналист

8.

Қобилов Умидулло Баратович

Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассосацияси Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси раҳбари, муҳандис-механик

9.

Тўйчиев Жаҳонгир

Тўйчи ўғли

Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси директори, журналист

10.

Ҳайдарова Зулфия Умаровна

Қашқадарё вилояти “Юксалиш” ахборот-маслаҳат ресурс маркази нодавлат нотижорат ташкилоти директори, рус тили ва адабиёти ўқитувчиси

11.

Исоқов Алишер Рахматуллаевич

Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, ҳуқуқшунос

12.

Донаев Шомурод Холбоевич

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қашқадарё вилояти ҳудудий бирлашмаси раиси, олим-агроном

13.

Зоҳиров Рамиз Турдимуродович

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курси директори, ҳуқуқшунос

14.

Махматмуминов Сайфулла Набиевич

Халқ депутаталари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиали даволаш ишлари бўйича бош шифокори, даволаш иши шифокори

16.

Эркаева Гулбахор Панжиевна

“Замон” минтақавий тадқиқот маркази нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари, қишлок хўжалик ишлаб чиқариши иқтисодчи-ташкилотчиси

17.

Хайриддинов Азамат Ботирович

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ёшлар билан ишлаш бўйича проректори, давлат молиясини бошқариш

18.

Ҳамзаев Нормурод Ҳамзаевич

Халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши депутати, маҳалла фаоли, техник-қурувчи, кимёгар, техник-нефтчи, муҳандис-геолог

19.

Нарзуллаев Қўйли Чўлиевич

Халқ депутаталари Қашқадарё вилояти Кенгаши депутати, “Қишлоқ қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамияти инжиниринг компанияси Қашқадарё вилояти филиали директори, муҳандис-геолог

20.

Равшанов Собир

Марқаевич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Қашқадарё вилояти бўлими бошлиғи, физика-информатика

21.

Мамадалиева Дилноза Джурақуловна

Мустақил ОАВ вакили, Қашқадарё вилояти “Насаф” телеканали директори, филолог