@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Адвокатлар палатаси қонунчиликдаги янгиликларни инобатга олган ҳолда, жиноят ишлари бўйича адвокатларни ўқитади

 2021-09-04 21:44:34   |     Просмотров: 3980

Ўзбекистон Адвокатлар палатаси "Минтақавий мулоқот" халқаро нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда миллий қонунчиликка айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш институтининг жорий қилиниши муносабати билан жиноят ишлари бўйича адвокатлар учун назарий ва амалий минтақавий онлайн тренинглар ташкил этишни режалаштирмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 18 февралда имзолаган қонунга мувофиқ, Жиноят-процессуал кодексига айбга иқрорлик тўғрисида келишув, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш, жиноят иши бўйича дастлабки эшитув институтлари жорий қилинди.

Хусусан, Жиноят кодексининг 57-2-моддаси тўлдирилди, унга кўра айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича тайинланадиган жазонинг муддати ёки миқдори назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги керак.

Ўзбекистонда айбга иқрорлик тўғрисида келишув институти жорий қилинди

Қонун билан Жиноят-процессуал кодексига ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар бўйича тузиладиган келишувни назарда тутувчи янги “Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув” деб номланган 62-1-боб киритилди. Ушбу тўлдириш муносабати билан унчалик оғир бўлмаган жиноят ишларида ҳимоячининг (адвокатнинг) мажбурий иштирок этиши, унга кўра айбланувчининг айбини тан олиш тўғрисида прокурор билан келишув тузилиши назарда тутилган.

Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув институтининг жорий этилиши адвокатларга жиноят содир этганликда айбланаётган мижозларига айблов келишувини тузиш тўғрисида ва айбланувчига қарши эътироз келишувининг юзага келиши мумкин бўлган оқибатлари тўғрисида маслаҳат беришда принципиал жиҳатдан янги роль ва бир қатор ахлоқий бурч ва мажбуриятларни юклайди. Касбий вазифаларини бажараётганда, адвокатлар айбланаётган мижоз томонидан тан олиниши лозимлиги тўғрисида, музокараларни бошлаш тўғрисидаги қарор, ҳар қандай келишувнинг мақбуллиги тўғрисида хабардор бўлиши керак.

АҚШ тажрибаси

Америка Қўшма Штатлари ва бошқа кўплаб Ғарб мамлакатларида содир этилган жиноий ишларда айбга иқрорлик келишувини тузиш институтини қўллаш амалиёти устунлик қилади. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув – айбланувчи ва прокурор ўртасидаги келишув бўлиб, унда айбланувчи айбловнинг бир қисмини ёки барчасини тан олишга рози бўлади, кўпинча прокуратура имтиёзлари эвазига. Бу келишувлар прокурорлар ва адвокатларга ўз вақтлари ва ресурсларини бошқа, кўпинча жиддийроқ ишларга қаратишга ва судьялар бажариши керак бўлган суд жараёнлари сонини камайтиришга ёрдам беради. Қисқача айтганда, музокаралар олиб борилган келишувлар қимматли ресурсларни тежашга ва судланувчиларга нисбатан жиноий ишни тезроқ тугатишга ёрдам беради.

Таъкидлаш муҳимки, АҚШдаги кўпгина жиноий ишлар айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув билан тугайди, кўпинча бу айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув, деб аталади. АҚШ Адлия вазирлиги қайд этишича, мамлакатдаги жиноят ишларининг аксарияти прокурор ва айбланувчи ўртасида келишув билан тугайди.

Аксарият ҳолларда прокурорлар айбланувчининг жазосини камайтиришга рози бўлишлари мумкин, бу кўпинча судланувчига нисбатан жиноий айбловлар сонини камайтиради. Ушбу жараён доирасида АҚШ прокурорлари ҳам судланувчига ҳукмни юмшатишни тавсия қилишга рози бўлишлари мумкин. Аммо шуни таъкидлаш керакки, кўплаб айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувларда айбланувчилар ўз айбларини шунчаки тан олгандан кўра, каттароқ ишларни қилишлари керак. Масалан, прокурорлар тез-тез бошқа айбланувчиларга қарши чиқиш орқали терговга ёрдам бериш учун гувоҳлик беришга ёки бошқа маълумотларни тақдим этишга рози бўлган айбланувчиларга фойдали таклифлар қилишлари мумкин.

Айтиш жоизки, Ўзбекистонда айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув институти судланувчидан жиноятнинг очилишига фаол ҳисса қўшишни ва етказилган зарарни тузатишни талаб қилади. Бу ишда асосий жиҳат шундаки, адвокатлар ўз айбланувчиларини Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг амалдаги қоидаларига мувофиқ, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувларни тузиш, терговчига ва/ёки прокурорга берилган бошқа маълумотлар, гарчи музокаралар айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувга олиб келмаса ҳам, ҳар қандай иқрорлик далилий қимматини йўқотмайди ва айбланувчига қарши ишлатилиши мумкин. Қонунчиликда прокурорларнинг далил сифатида бундай маълумотлардан фойдаланишига чекловлар назарда тутилмаган.

Судьянинг ваколатлари  

Жиноят иши бўйича шуғулланаётган судья айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувни қабул қилиш ёки рад этиш ваколатига эга. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувни қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилаётганда, АҚШ ва бошқа мамлакатлар судьялари очиқ суд жараёни ёзувларини синчковлик билан текшириб, айбланувчининг ўз ихтиёри билан била туриб, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузилганини ва у бундай келишувнинг мумкин бўлган оқибатларини тушунишини текширади. Синчковлик билан кўриб чиқилгандан сўнг, суд айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувни қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Бунинг аналоги сифатида, Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг 586-9-моддаси 1-қисмига биноан, суд айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги қарорни кўриб чиқиб, қабул қилиш ёки рад этиш ҳуқуқига эга. Агар суд келишувни рад этса, келишувни тасдиқлаш учун асослар мавжуд бўлмаса ёки келишувни тузишда процессуал қонунчилик талаблари бузилган бўлса, у жиноят ишини умумий қоидалар бўйича тергов қилиш ёки келишувни қайта кўриб чиқиш учун прокурорга юборади. Суд, шунингдек, суд келишувда назарда тутилган судланувчига қўйилган айбловда жиноятнинг малакаланишга тааллуқли шартларга рози бўлмаса, судланувчининг айбдорлиги борасида судда асосли шубҳа туғилган бўлса ҳам келишувни тасдиқлашни рад этиши мумкин.

Адвокатлар учун тренинглар

Ўзбекистон Адвокатлар палатаси ҳозирда дастлабки онлайн-тренинг режаларини якунламоқда. Шундай қилиб, биринчи икки кунлик сессия 28 ва 29 сентябр кунларига режалаштирилган. Тренингларда фақат адвокатлар иштирок этади.

Тренингнинг биринчи қисми адвокатларни айбга иқрорлик тўғрисида келишув институтининг ва жиноий ишларда айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувнинг назарий асослари билан таништиришга қаратилади.

Иккинчи қисмида мижозларга маслаҳат бериш билан боғлиқ амалий кўникмалар ва адвокатлик стратегияларининг аҳамиятига эътибор қаратилади. Хусусан, қуйидаги масалалар:

• айбга иқрорлик тўғрисидаги музокаралар қандай ёндашиш керак;

• таклиф қилинаётган айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувни қандай расмийлаштириш керак;

• айбга иқрорлик тўғрисидаги музокаралар ва айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувнинг бир неча оқибатлари;

• айбланувчининг бундай келишувларга нисбатан ҳуқуқлари;

• ҳимояланувчи ва айблов тарафлари ўртасида юзага келиши мумкин бўлган айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув низоларни кўриб чиқиш ва ҳал қилишда суд ёки судьяларнинг эҳтимолий роли.

Жеймс Б. ИГЛИН,

"Минтақавий мулоқот" ХННТ ҳуқуқий масалалар бўйича мутахассиси