@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Бизда иш ўринлари бор: Андижон вилоятида лойиҳа менежери керак

 2021-08-14 18:04:43   |     Просмотров: 2700

Андижон вилоятида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси бўйича маҳаллий лойиҳа менежери

Андижон вилоятидаги қишлоқ ҳудудларида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ишлаш учун “Маҳаллий лойиҳа менежери” иш ўрнига мутахассис танлови эълон қилинади. Лойиҳа Андижон вилоятида танлаб олинган қишлоқлардаги эҳтиёжлардан келиб чиқиб, қарорлар қабул қилиш, инвестицияларни мониторинг ва назорат қилиш жараёнида жамоатчилик иштирокини ошириш бўйича Ўзбекистон ҳукуматига техник ёрдам кўрсатишга қаратилган.

Лойиҳа Ўзбекистонда техник ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги (ACTED, Франция), “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Канаданинг сув бўйича халқаро котибияти ва Фарғона вилояти “Тараққиёт” маркази иштирокида Жаҳон банки ҳамда Инфратузилма инвестициялари Осиё банкининг молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.

Маҳаллий лойиҳа менежери қуйидаги асосий вазифаларни бажаради, қўшимча вазифалар ҳам бўлиши мумкин:

  • Андижон вилоятида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси бўйича маҳаллий маслаҳатчилар фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • Лойиҳани амалга оширишда “Юксалиш” УМҲнинг бош офиси лойиҳалар бўлими, Ҳаракатнинг вилоят бўлинмалари, маҳаллий маслаҳатчилар ва ҳамкор ташкилотлар билан алоқада бўлиш;
  • Лойиҳани самарали амалга ошириш билан боғлиқ масалаларда Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги қошидаги лойиҳа бўйича ишловчи Гуруҳ билан маслаҳатлашиш;
  • “Юксалиш” УМҲнинг Тошкент шаҳридаги бош офиси олдида доимий равишда ҳисоб бериб бориш;
  • “Юксалиш” УМҲ офиси ва ҳамкор ташкилотлар, маслаҳатчилар билан лойиҳани амалга ошириш режалари ҳамда йиллик (чорак, ойлик) иш дастурларини, шунингдек, операцион тармоқ жадвалларини тайёрлашда иштирок этиш;
  • Андижон вилоятида лойиҳанинг барча фаолиятини амалга ошириш жараёнини мониторинг қилиш;
  • Лойиҳани амалга ошириш бўйича ойлик ва чорак мониторинг ҳисоботларини, бошқа тезкор маълумотларни тайёрлашда кўмаклашиш;
  • Маслаҳатчилар ишини баҳолашда иштирок этиш, маслаҳатчилар томонидан тайёрланган жорий ҳисоботларни ўз вақтида кўриб чиқиш;
  • Лойиҳани амалга оширувчи гуруҳ вакиллари ва жалб қилинган аудиторлар томонидан лойиҳанинг бажарилишини баҳолаш учун зарур материалларни тайёрлашда иштирок этиш;
  • Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги қошидаги лойиҳа бўйича ишловчи Гуруҳнинг кузатув миссияларида иштирок этиш ва тайёргарлик кўришида кўмаклашиш;
  • Топшириқларга мувофиқ юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган тегишли жорий ҳисоботларни (тезкор, ойлик, чорак ва йиллик) ва бошқа тегишли ҳужжатларни шакллантириш;
  • Лойиҳа офисида логистика ва тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш.

Номзодга қўйиладиган талабалар:

  • иқтисодиёт, қурилиш муҳандислиги ёки бошқа тегишли соҳада олий маълумот;
  • камида 5 йиллик иш тажрибаси ва инвестиция лойиҳаларида, шу жумладан баҳолаш ва мониторингда камида 2 йиллик амалий тажрибага эга бўлиш. Халқаро молия институтлари томонидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларида ёки шунга ўхшаш мураккаб вазифаларда ёки ахборот -таҳлил соҳасида иш тажрибаси устунлик қилади;
  • юқори масъулиятлилик, лойиҳани амалга ошириш жараёнлари билан боғлиқ махфий маълумотларни сақлаш қобилияти;
  • Компьютер саводхонлиги: Windows (MS Word, Excel, Project ва ҳк.) дастурларининг тажрибали фойдаланувчиси;
  • Тил билиши: рус тили ёки/ва ўзбек тили (шарт) ва инглиз тили (ишчи тил даражасида).

 

Ҳудуд: Андижон вилояти

Бандиги: тўлиқ

Иш ҳақи: рақобатбардош, суҳбат натижасига қараб

 

Ариза беришнинг сўнгги муддати: 2021 йил 21 август

Резюмени info@yumh.uz электрон почта манзилига “Андижон вилоятида лойиҳа менежери иш ўрнига” деган ёзув билан юбориш сўралади.