@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Антикоррупция лабораториялари: экспертлар иш бошлади

 2020-12-23 15:21:40   |     Просмотров: 2852

Жорий йилнинг 22 декабрь куни «Юксалиш» УМҲ, “Минтақавий мулоқот” халқаро нотижорат ташкилоти ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мутахассислари ҳамкорликдаги «Ўзбекистонда илк антикоррупция лабораторияларини ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича муҳокама ўтказди. Асосий урғу тадқиқот (биринчи босқич — халқ таълими тизими) доирасида таҳлил қилинадиган мавзуларга қаратилди.


Таъкидланишича, таълим тизими долзарб бўлиб, тадқиқот учун бежиз танланмаган, сабаби унга ҳар бир бола, ҳар бир ота-она, ҳар бир иш берувчи турли даражада дуч келади. Амалга ошириладиган ислоҳотлар муваффақияти, мамлакат келажаги эса тизимнинг самарадорлигига боғлиқ.


Ҳолатни ҳар томонлама ва реал ўрганиш, сифатли, тасдиқланган маълумотларни олиш учун таълим соҳасини яхши биладиган ва аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича самарали тавсиялар ишлаб чиқоладиган тажрибали ва юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш зарур. Экспертлар бу борадаги ишларни бошлаб юборишди.


Tадқиқот ёрдамида таълим соҳасида, хусусан, болаларнинг бошланғич мактабга бориш босқичида юзага келиши мумкин бўлган барча коррупциявий хатарлар ва вазиятларни қамраб олиш, таълим ва бошқарув тизимидаги камчиликлар, муаммоларни аниқлаш учун тасаввур ҳосил қилиш ва уларни ҳал қилиш йўлларини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Келгусида тўпланган тажрибани юқори даражадаги коррупциявий хатарлар мавжуд бўлган бошқа муаммоли соҳаларда ҳам қўллаш кўзда тутилган.


“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати