@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Нуриллабой” мажмуаси, “Шомохулум” қишлоғи, “ННТлар ва Дўстлик уйи” – Хоразмдаги жамоатчилик мониторинги объектлари

 2020-11-25 11:31:00   |     Просмотров: 2405

Жорий йилнинг 23—24 ноябрь кунлари “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, ҳамкор ташкилотлар вакилларидан, шу жумладан маҳаллий ННТ ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Хоразм вилоятида Давлат дастури ижроси юзасидан ижтимоий ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларининг қурилиш ишлари билан танишди.

Жумладан, Хива шаҳридаги “Нуриллабой” мажмуасида олиб борилган ишларни, Хива педагогика коллежини янги ўқув йилига тайёргарлик даражасини, Хива тумани “Шомохулум” қишлоғидаги сув тақсимлаш тизимини реконструкция қилиш ва сув таъминоти тармоқларини қуриш, Хива шаҳри “Қиёт” маҳалласида сув таъминоти тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш, Хива шаҳри атрофида маҳаллий турдаги дарахт-буталардан иборат “яшил белбоғ”ларни барпо этиш, Хива шаҳрида давлат-хусусий шериклик асосидага мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш жараёнларини кўздан кечирди.

Ишчи гуруҳ Хива тумани “Шомохулум” қишлоғидаги сув тақсимлаш тизимининг реконструкция жараёнлари ва сув таъминоти тармоқларини қуриш жараёнларини ўрганди. Бу ерда 5 796 киши истиқомат қилади. Марказий ичимлик суви билан 100 % таъминланган.

2020 йилда қишлоқда қиймати 1 799,4 млн сўм бўлган 1,233 км ичимлик сув тармоғи ва 1 та ичимлик сув тарқатиш иншоотини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Хива шаҳридаги “Қиёт” маҳалласида ҳам сув таъминоти тизимлари қурилмоқда ва реконструкция қилинмоқда. Маҳаллада 8 308 киши истиқомат қилади. Марказий ичимлик суви билан 2 660 киши 27 % таъминланган.

Жорий йилда қиймати 3 425,2 млн сўм бўлган 17,82 км ичимлик сув тармоғи ва 1 та ичимлик сув тарқатиш иншоотини янгидан қуриш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ишлар якунлангандан кейин “Қиёт” маҳалласи аҳолиси 100 % тоза ичимлик сув билан таъминланади.

Шу билан бирга, ишчи гуруҳ Хива педагогика коллежи, Хива туман касб-ҳунар мактаби, Урганч шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази билан ҳам танишдилар. Ушбу Мономарказ жорий йил декабрь ойида фойдаланишга топширилиши мўлжалланган.

 

Давлат дастурининг 157-бандига мувофиқ, Хива шаҳрида давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилаётган МТМлар ўрганилди.

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Хоразм вилоятида 2018-2019 йилларда 16 520 қувватга эга 145 нафар тадбиркорлар билан давлат-хусусий шериклик битимлари имзоланган бўлиб, бу вилоятдаги 3-7 ёшли болалар қамровининг 11% ини ташкил қилади.

2020 йилги режага асосан 4 275 қувватга эга қолган 39 та
давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиши белгиланган бўлиб,
ҳозирги кунда тегишли тижорат банклари томонидан мазкур лойиҳаларга 81 250 млн.сўмлик (84 734 млн.сўмдан) имтиёзли кредит миқдори ажратилган.

1 сентябрь ҳолатига 3 275 қувватдаги 34 та
(лойиҳа қиймати 109 303
млн.сўм) давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари объектлари фойдаланиш тайёр ҳолатга олиб келинди. Йил якунига қадар яна вилоят МТТ тизимида 550 қувватга эга 5 та (лойиҳа қиймати 16 478 млн.сўм) давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат ТММлари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда қурилиш-монтаж ва пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.