“Марказий Осиёда бағрикенглик ва тинчлик йўлида трансчегаравий кўп томонлама мулоқот” лойиҳасида медиа-эксперт ва эксперт-таҳлилчи лавозимларига танлов эълон қилинади
Лойиҳа Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп томонлама трансчегаравий мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантиришга, тотувлик ва ҳамжиҳатликни кенгайтириш, радикаллашувнинг олдини олиш, зўравон экстремизмнинг илдизлари ва ўзаро ижобий англашувнинг муҳимлиги тўғрисида хабардорликни ошириш, шунингдек, уч давлатнинг чегараолди ҳудудларида маҳаллий фуқаролик жамияти салоҳиятини ошириш мақсадларига қаратилган.
Лойиҳа доирасида тадқиқот ўтказиш кўзда тутилган. Унинг мақсади турли ғоявий гуруҳлар билан боғлиқ бўлган зўравон экстремизм таҳдидлари ва сабабларини аниқлаш ҳамда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудлари аҳолиси ўртасида бағрикенглик ва тинч-тотув ҳаётни шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини аниқлашдан иборат.
Эксперт-таҳлилчи учун техник вазифалар: https://drive.google.com/file/d/1k7ctKCFoEE8J5vKPOg7gEGcSuMSRyaZN/view?usp=drivesdk
Медиа мутахассиси учун техник вазифалар: https://drive.google.com/file/d/1GGzus6n2DY-MM2ner6S8MxTPsCuopmJU/view
Малака талабларига жавоб берадиган даъвогарлардан 2020 йил 7 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:59 гача (Бишкек, Қирғизистон) azyk.ulanov@gmail.com электрон почта манзилига ариза юбориш сўралади. Хат мавзусига “Тадқиқот ўтказиш учун мутахассис” деб ёзиш ҳамда эксперт даъвогарлик қилаётган тадқиқотнинг позицияси ва таркибий қисмини кўрсатиш керак. Аризалар инглиз ёки рус тилларида юборилиши лозим.
Лойиҳа Конрад Аденауэр жамғармаси бошчилигидаги Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги билан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати (Ўзбекистон), "БИОМ" Экологик ҳаракати (Қирғизистон) билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.