@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Инновациялар учун ҳамкорлик” дастури доирасида тренерлар учун тренинг бўлиб ўтди

 2019-04-13 13:27:00   |     Просмотров: 3738

Жорий йилнинг 11-14 апрель кунлари Тошкент вилоятида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун тренинг бўлиб ўтди. “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастури доирасида ташкил этилган уч кунлик тренингдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистонда фаолият юритаётган ННТлар мутахассисларининг малакасини ошириш, жумладан ташкилот ривожланиши жараёнини диагностика қилиш ва баҳолаш, стратегик режалаштириш, фаолиятда мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўлларини аниқлаш каби масалалар бўйича тренерларни тайёрлашдан иборат.

“Инновациялар учун ҳамкорлик” дастури “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Қозоғистоннинг Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси (АРГО) билан ҳамкорликда ҳамда АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлигининг USАID молиявий кўмагида Ўзбекистонда тадбиқ этилмоқда. Дастур икки йилга мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мамлакатда фуқаролик жамияти ривожи ва жамоатчилик бошқарувига фуқароларни жалб қилиш бўйича амалий механизмларни тадбиқ этади.

Тренерлар учун тренингда республиканинг турли ҳудудларидан саралаб олинган 16 нафар нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари иштирок этди. Ўқув жараёнлари ўзбекистонлик ва Қозоғистондан ташриф буюрган тажрибали мутахассислар томонидан олиб борилди.

Уч кунлик тренинг натижаларига кўра, ўқув курсларини энг яхши ўзлаштирган иштирокчилар “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастури доирасида Ўзбекистон бўйлаб ННТлар вакиллари учун тренинглар ўтказадилар ҳамда уларнинг фаолиятларини қўллаб-қувватлашга қаратилган маслаҳатлар бериб борадилар.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати

Форма заявки грантового конкурса для ННО: Скачать

Форма бюджета грантового конкурса для ННО «Расширение участия гражданского общества в процессах принятия решений на национальном и местном уровнях»: Скачать