Covid-19 шароитида адолатга эришиш
Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича адолатга эришиш масаласи юзасидан икки кунлик мунозараларга старт берилди. Тадбир Халқаро юристлар комиссияси, БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан ташкил этилди. Навбатдаги экспертлик муҳокамаси бешинчиси ҳисобланади.
Маълумот учун: Биринчи мунозара 2018 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган бўлиб, у меҳнат ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларга бағишланган эди. Иккинчиси - 2018 йил декабрь ойида, суд қарорлари даражасида судларда камситмаслик тамойилига бағишланган, учинчи муҳокама - 2019 йил март ойида ногиронларнинг ҳуқуқларига бағишлан бўлиб, 2019 йил октябрь ойида бўлиб ўтган тўртинчи мунозаралар Ўзбекистонда етарли даражада уй-жой олиш ҳуқуқига бағишлаб ўтказилди.
Тадбирнинг кун тартибидаги асосий масала — COVID-19 пандемияси шароитида одил судлов, шу жумладан адвокатлар ва судлар хизматидан тўсқинликсиз фойдаланиш. Видеоконференц-алоқа имкониятлари орқали юздан зиёд экспертлар, хусусан суд корпуси ва адвокатлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаоллари бир майдонга бирлашдилар.
Ушбу тадбир миллий ва халқаро экспертлар, жумладан, ҳуқуқшунослар, судялар, БМТ органлари аъзолари, ҳуқуқий экспертлар, фуқаролик жамияти фаоллари, ННТ ва илмий доиралар учун Ўзбекистонда адолат ва инсон ҳуқуқларига эришишни таъминлаш бўйича асосий бўлган интерактив баҳсларда иштирок этиш имконини беради.
Маҳаллий ва халқаро экспертлар, адвокадлар, судьялар, БМТ ташкилотлари вакиллари, ҳуқуқшунослар, фуқаролик жамияти фаоллари, ННТ ва илмий доира вакиллари икки кун давомида интерфаол мунозаралар доирасида ўзаро тажриба алмашиш имконига эга бўладилар. Муҳокамаларда асосан Ўзбекистонда одил судловга эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминланиши нуқтаи назардан фундаментал аҳамият касб этувчи масалалар ўртага ташланади.
«COVID-19 пандемияси бутун дунё бўйлаб, жумладан, Ўзбекистонда ҳам Адлия органлари учун янги вазифаларни пайдо қилди. Ушбу чора-тадбирлар юристлар ва суд тизими фаолиятига таъсир қилиб, адолатни тўлиқ таъминлашни қийинлаштирди. Ушбу тадбир пандемия муаммоларига жавобан турли давлатлар томонидан қўлланилаётган ечимларни муҳокама қилиш имконини беради. Бутун дунёдаги судялар, ҳуқуқшунослар ва халқаро экспертлар ўртасида тажриба алмашиш орқали миллий муҳокамага ҳисса қўшиб, Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ мустақиллигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга туртки беради, деб ҳисоблаймиз», - дея таъкидлади «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурханов.
«Пандемия Адлия тизимлари учун ўзига яраша "етуклик тести" бўлди ва COVID-19га қарши чоралар шароитида кўплаб долзарб масалаларни ҳал қилишга тўғри келмоқда. Шунинг учун, мен пандемияни имконият сифатида ҳам кўришга интиламан, яъни анъанавий судлар фаолиятини яхши томонга ўзгартириш, янгилаш имконияти бўлади, ҳамда ҳар қандай ўзгаришларга адолат ва шахсий ҳуқуқни таъминлашга бўлган юқори ҳурмат асосий йўналиш сифатида кўрилишига умид қиламан», деди Эдуардс Стипрайс, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси.
БМТнинг Марказий Осиёдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси минтақавий вакили Ришард Коменда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишел Бачелетнинг сўзларини келтирди, "Пандемия билан самарали курашиш учун давлатлар муайян инсон ҳуқуқларини амалга оширишга айрим чекловлар қўйиши мумкин; аммо бундай чекловлар зарур, мутаносиб ва камситишларсиз бўлмоғи керак. Жаноб Коменда «карантин тадбирларининг оқибатлари суд ва адвокатларнинг кундалик ишларига таъсир кўрсатди. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар нуқтаи назаридан, жисмоний шахсларнинг функционал ва мустақил суд тизимига бўлган ҳуқуқини, хусусан, ҳуқуқий ҳимоя кўрсатишда самарали восита – habeas corpus кафолати ва адвокат танлаш ҳуқуқини қатъий ҳурмат қилиш керак.»
«Бизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар бўйича бешинчи экспертлик муҳокамамиз глобал COVID-19 пандемияси шароитида адолатга эришишнинг муҳим масалаларига қаратилган. Биз халқаро ҳуқуқ, шунингдек, алоҳида мамлакатларнинг энг яхши амалиётларини муҳокама қилиб, Ўзбекистон ва дунёнинг бошқа мамлакатларида адолатга эришиш билан боғлиқ кўплаб муаммоларни ҳал қилиш йўлларини топишни истардик, айниқса, вирус келтириб чиқарган фавқулодда вазиятлар ва таҳдидлар бўйича қонунчиликни инобатга олиш зарур. Ўзбекистондаги муҳокамаларимизда илк бор БМТнинг Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси вакиллари ҳамда Судялар ва адвокатлар мустақиллиги бўйича махсус маърузачи иштирок этадилар», - дейди Ххалқаро юристлар комиссияси Бош котиби Сем Зарифи.
Мазкур эксперт муҳокамалари «Ўзбекистонда иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар стандартларини илгари суришда фуқаролик жамиятини ривожлантириш (ИИМ ҳуқуқлари) (ACCESS)» лойиҳаси доирасида ташкил этилади ва Европа иттифоқининг Демократия ва инсон ҳуқуқлари учун Европа воситасилари (EIDHR) томонидан молиялаштирилади.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ахборот хизмати