@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Ўзбекистонда илк бор фуқаролик жамияти вакиллари учун хакатон ташкил этилди

 2020-02-25 12:22:11   |     Просмотров: 3572

Жорий йилнинг 25-26 февраль кунлари Тошкент шаҳрида фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган биринчи Хакатон бўлиб ўтмоқда.

“Ижтимоий аҳамиятга молик мавзуларда онлайн курсларни яратиш” мавзусидаги ҳакатон инновацион модель бўлиб, унда иштирокчилар: ННТ раҳбарлари ва вакиллари, IT-ишлаб чиқарувчилар, манфаатдор томонлар дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда кейс-технологиялар асосида янги онлайн курсларни яратадилар.

“Инновациялар учун ҳамкорлик” дастури доирасида “Ижтимоий аҳамиятга молик мавзуларда онлайн курсларни яратиш” мавзусида хакатон ўтказилиши режалаштирилган. Тадбир икки кун давом этади ва унда ННТлар вакиллари дастурчилар билан ҳамкорликда ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишга қаратилган онлайн курсларни ишлаб чиқишлари лозим.

Мақсад — замонавий технологиялар, мультипликациялар ва бошқа воситалардан унумли фойдаланган ҳолда ижтимоий йўналтирилган онлайн курсларни яратиш жараёни орқали иштирокчилар салоҳиятини ошириш.

Шу муносабат билан, тадбирда иштирок этиш учун маҳаллий ННТлар вакиллари, фуқаролик жамияти соҳаси экспертлари, онлайн курс яратувчи хаваскор ва тажрибали дастурчиларни танлов асосида саралаб олинган бўлиб, улар ижтимоий муаммоларни ҳал этиш қаратилган лойиҳаларни биргаликда икки кун давомида ишлаб чиқадилар.

Хакатон якунига кўра ижтимоий аҳамиятга молик мавзулар бўйича тайёр электрон курс ишлаб чиқилиши кутилмоқда. Келгусида улар ННТлар учун яратилган Web-Академия (http://studyorg.uz/)да жойлаштирилади.

Маълумот учун: “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастури “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Қозоғистоннинг Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси (АРГО) томонидан ҳамда АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида амалга оширилаётган бўлиб, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари, давлат идоралари ва бизнес ҳамжамияти ўртасида самарали ва конструктив ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш орқали фуқаролик жамиятининг ролини янада оширишга қаратилган. Икки йилга мўлжалланган дастур мамлакатда фуқаролик жамияти ривожи ва жамоатчилик бошқарувига фуқароларни жалб қилишда амалий механизмларни тадбиқ этишга қаратилган.

Ташкилотчилар: “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Қозоғистоннинг Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси (АРГО), Khan Academy Uzbek.