Юксалиш” ҳаракати малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади
2020-01-09 15:07:00 |
Просмотров: 4077
“Юксалиш” ҳаракати қуйидаги бўш иш ўринларига малакали мутахассисларни қабул қилади:
- Бўлим бошлиғи
- Лойиҳа менежери
- Референт
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- олий маълумот;
- камида уч йиллик иш стаж (ҳуқуқшунослик, фуқаролик жамияти йўналишидаги тажриба олқишланади);
- давлат, рус тилларини билиш (хорижий тилларни билиш олқишланади);
- масъулиятлилик, ишга бўлган ижобий муносабат, катта маълумотлар оқими билан ишлаш кўникмаси (таҳлил ва умумлаштириш), стрессга бардошлилик, етакчилик қобилиятлари;
- тўлиқ иш вақти.
Вазифалар:
- Ҳаракатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, таклифлар ишлаб чиқиш;
- бўлим фаолиятини, шу жумладан лойиҳаларни режалаштириш ва амалга ошириш;
- турли мураккабликдаги лойиҳаларни амалга ошириш ва жараённи назорат қилиш, низоларни ҳал қилиш;
- жалб қилинувчи экспертлар ва соҳа мутахассислари билан ишлаш, ҳамкор ташкилотлар билан алоқаларни олиб бориш;
- лойиҳалар ҳамда бўлим фаолиятига оид оралиқ ва якуний ҳисоботлар тайёрлаш.
- Контакт маълумотлари:
Тел.: +99871-239-33-23, +99871-239-33-26
Маълумотномаларни Ҳаракатнинг электрон манзилига юбориш сўралади: info@yumh.uz (“Бўш иш ўринлари учун” сарлавҳаси остида).
Манзил: Тошкент шаҳри, Ш.Рашидова кўчаси, 16-уй (“Пойтахт” бизнес маркази, 5-қават, “Юксалиш” УМҲ офиси).