@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Корейс соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳалар институти делегацияси билан учрашув

 2019-11-19 10:23:00   |     Просмотров: 2515

18 ноябр куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати офисида Корея соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳа институти (KIHASA) делегацияси, унинг президенти Чой Хюнг Шик раҳбарлигида учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.

KIHASA президенти Чой Хюнг Шик таъкидлашича, Жанубий Корея илмий ва академик доиралари Ўзбекистон ҳамкасблари билан соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдиради. Улар Ўзбекистонни Марказий Осиёда тиббиёт ривожланиш маркази сифатида кўришни истайдилар. Корея Республикаси тиббиёт, ижтимоий муаммоларни ўрганиш ва ҳал этишда бой тажрибага эга бўлиб, тажриба алмашиш ва илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишда техник ёрдам кўрсатишга тайёр. Шунингдек, ижтимоий муаммоларни ўрганишда ҳамкорлик қилишни таклиф қилади. Корея Республикаси мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришни таклиф қилмоқда.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурханов таъкидлашича, Корея Республикаси Ўзбекистоннинг барча соҳалардаги узоқ муддатли ҳамкори ҳисобланади. Хусусан, жанубий кореяллик ҳамкасблар Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни ривожлантириш ва тиббий хизмат сифати оширишга катта ҳисса қўшмоқда. Келгусидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун икки мамлакат мутахассислари ўртасида биргаликдаги ишларни амалга ошириш учун янги платформалар яратиш муҳимдир.

Меҳмонларга “Юксалиш” ҳаракати фаолияти ва вазифалари ҳақида маълумот берилди. Учрашув якунларига кўра томонлар белгиланган соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш ва тайёргарликларини билдирди.

Маълумот учун: Ушбу ташкилот 1971 йил 1 июлда Корея оиланинг режалаштириш институти сифатида ташкил этилган. 1989 йил 30 декабрда эса Корея соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳа институти сифатида қайта ташкил этилган.

Институт миллий соғлиқни сақлаш, тиббиёт саноати, ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот, оила ва аҳоли фаровонлиги асосий масалаларини ўрганади ва баҳолайди; тегишли маҳаллий ва халқаро ташкилотлар билан семинарлар, конференциялар орқали ҳамкорликда илмий-тадқиқот лойиҳаларини ва фаол ахборот алмашинув дастурларини олиб боради; мамлакат ичида ва чет элда аҳолини маърифатлантиради ва ўқитади.

 

                                                                                                                                                                                                                           “Юксалиш” ҳаракати матбуот хизмати.