@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Кейинги субҳудудий мулоқот гендер тенглигини таъминлаш бўйича Тошкентда ўтказилиши режалаштирилмоқда

 2019-09-25 16:12:00   |     Просмотров: 2476

«Юксалиш» ҳаракати вакиллари Қирғизистон пойтахти — Бишкекда ўтказилган Марказий Осиё фуқаролик активистлари «Трансформациялар даврида етакчилик» номли диалогида иштирок этдилар. Ушбу тадбир Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни қамраб олган бўлиб, жорий муаммоларни баҳолаш, гендер тенглигига эришиш ва аёллар ҳуқуқлари hamda имкониятларини кенгайтириш соҳасидаги эришилган ютуқларни муҳокама қилиш учун платформа вазифасини ўтади.

Субҳудудий учрашув Пекин декларацияси ва ҳаракатлар платформасини 2030 йилгача бўлган кун тартибига мувофиқ амалга ошириш бўйича ҳукуматлараро минтақавий прогрессни кўриб чиқиш тайёргарликлари доирасида ташкил этилди. Унинг мақсади — гендер тенглигига эришиш ва Марказий Осиё давлатларида аёллар ҳуқуқлари hamda имкониятларини ривожлантиришга қаратилган миллий мажбуриятларни тезроқ амалга ошириш учун янги ёндашувларни биргаликда аниқлаш ва диалог имкониятларини кенгайтиришдан иборат.

Тез ўзгараётган реаллик минтақа давлатлари олдида янги чақириқлар ва ривожланиш парадигмаларини қўймоқда, илм-фан ва техник тараққиётни тезлаштириш шароитида мослашувчанликни ошириш, малака ва кўникмаларни эгаллаш зарурияти юзага келмоқда. Ахборот технологиялари ва ижтимоий тармоқлар кенг имкониятлар тақдим этмоқда.

Иш жараёнида кичик гуруҳларда Марказий Осиё давлатларининг замонавий контекстида фуқаролик активистларининг ривожланиш жараёнларидаги ўрни ва роли, гендер тенглигига эришишда фуқаролик жамияти таъсири ва иштироки, ҳамкорлик, фуқаролик жамияти таъсирини кучайтириш бўйича тавсиялар, миллий ва минтақавий даражадаги навбатдаги қадамлар муҳокама қилинди.

Марказий Осиё давлатлари учун гендер тенглиги масалалари бўйича ахборот-методологик марказ ташкил этиш, гендер тенглигига эришиш жараёнларини тезлаштириш бўйича ҳукуматлар ва фуқаролик жамияти ҳамкорлигига янги ёндашувлар орқали доимий диалог ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Ушбу ҳамкорлик «Пекин+25» минтақавий ва глобал консультацияларида акс этиши мақсадида қўшма ҳаракатлар режалаштирилди.

Иштирокчилар фикрига кўра, тажриба, фикр ва стратегияларни алмашиш ахборот технологиялари ва ижтимоий тармоқлардан амалий фойдаланишни бойитади, шу орқали фуқаролик активистларининг овози эшитилиши ва таъсири оширилишига ёрдам беради.

Келаси йили бундай субҳудудий диалогни Тошкентда ўтказиш таклиф этилди.

 

                                                                                                                                                                                                                     «Юксалиш» ҳаракати матбуот хизмати.